TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«ИШИД» ТЕРРОР ГУРУҲИ ЯНА ИРОҚДА ҚАЙТАДАН ТАКОМИЛЛАШМОҚДА…
Курдистонлик террор бўйича эксперт Лахур Талабоний яқинда Англиянинг «The Sun» нашрига берган интервьюсида шу ҳақда тўхталиб ўтди. Талабонийнинг таъкидлашича, дунёда тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи Ироқнинг Хамрин тоғларини ўзига макон қилиб олган. Суриядан Ироққа қочиб ўтган жангариларнинг барчаси тоғдаги ғорларга беркинган ҳолда, тоғ ён-бағирларида машғулотлар лагерини ҳам ташкил этган. Бу тоғларни назорат қилишга Ироқ армияси ожизлик қилмоқда. Жангариларда машғулотлар, қурол-аслаҳа сотиб олиш, транспорт харажатларини қоплаш учун маблағ етарли. Улар яқин йилларда Европага ўтиб террор ҳаракатлари серияларини амалга оширишга бел боғлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йили «ИШИД» жангарилари Сурия ва Ироқнинг аксар ҳудудларини эгаллаб олиб, ўзларини халифат дея эълон қилган. 2017 йилга келиб бу икки давлатнинг 90 фоиз қисми жангарилар ихтиёрида бўлган. Кейинчалик Сурия президенти Башар Асад Россия ҳукуматига мурожаат этиб, жангариларга қарши курашда амалий ёрдам сўради. Россия илтимосни қабул қилди ва қисқа фурсатда жангарилар Суриядан сиқиб чиқарилди. Америка Қўшма Штатлари эса аксинча жангариларни беркитиш, уларни хуфиёна қурол-аслаҳа, пул билан таъминлаш пайида бўлди. Номигагина тузилган АҚШ, Франция, Англия коалицияси асосан тинч аҳоли яшайдиган пунктларни бомбардимон қилиш билан чекланди. Афсуски, ҳозир ҳам бу давлатлар террорга ҳомийлик қилишда давом этмоқда. Бунинг исботи сифатида Трамп ва Туркия президенти Эрдўған ўртасидаги жиддий келишмовчиликларни келтирса бўлади. Трамп Туркия турмаларида сақланаётган икки юздан зиёд террорчи озод этилишини талаб қилганди. Лекин Эрдўған бу талабни бажариш уёқда турсин, Дональд Трампга мамлакати керак бўлса Америкага қарши уруш ҳаракатлари бошлашга тайёр эканини билдирди. Шу сўзлари учун Америка Туркияга нисбатан янги санкциялар эълон қилди. Бироқ санкциялар Туркияни молиявий инқирозга учрата олгани йўқ. Учрата олмайди ҳам. Эрдўған яқин вақтларда ўз мамлакати халқаро майдонда долларсиз олди-сотди амали йўлга қўйилишини ҳам алоҳида қистириб ўтган.