1. "Эслаш..." - Битта савол берсам майлими? - Майли. - Айрилган вақтларимизда мени эслаб турдизми? - Унчаликмас, эсламадим... - Ростдан эсламадизми? - Ростдан эсламадим. - Бир марта ҳамми? - Бир марта ҳам - Ҳм... сад - Нега қовоғингни соласан, ахир эслаш учун аввал эсдан чиқариш керак. Сени эсдан чиқариб бўларканми, жиннивой. Бошқа бу саволни берма... –––––––––––––––––––––––––––– 2. "Жавоб..." - Катта бўлгач ким бöлишни хоҳлайсан? - Бахтли бўлишни хоҳлайман! - Йўқ, сен саволни тушунмадинг... - Йўқ, сиз жавобни тушунмадиз! –––––––––––––––––––––––––––– 3. "Ўзгариш..." - Алло! - ... - Алло! - ... Салом, азизам... - ... - Қалайсан? Соғлиғинг яхшими? Сени жуда соғиндим. -Унда нега қўнғироқ қилмадиз? Мен сизни кутдим... - Мени кечир. Мен бахтимдан қочдим. Масъулияцизлигимдан кўп қийналдим. Ёдингдами, биз кезган хиёбонлар? Бирга қўл ушлашиб юрган дамларимиз? Сени доим катта ҳовуз олдида кутардим. Келганингда, ҳовузга термулиб, ниятлар қилардик... - ... cрй - Йиғлама, азизам. Кел бошидан бошлаймиз барчасини. Ёки мендан кўнглинг қолдими? - Йўўўқ. . . - Мендан хафамисан, кетганим учун? - Йўўўқ. . . - Мени энди севмай қўйдингми? - Йўқ ундай эмас. - Унда кел, ўз бахтли ҳаётимизни қурамиз. Энди сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман. -Илтимооос. . . - Доим ёнингда бўламан, Ҳаётим... - Мени эшитинг! - Сенга фақат бахтли онларни тақдим этаман. Илтимос, фақат йўқ дема. . . ! - Иложим йўқ мени. - Нега? - Энди кеч! - Нима учун? - Ҳаммаси ўзгарди... - Нима? Ярим йилда нима ўзгарди? - Мен турмушга чиқдим... - ... –––––––––––––––––––––––––––– 4. "Қўнғироқ..." - Алло... - Алло... Бу менман... - Ҳа ойи, тинчликми? - Тинчлик, ўзинг яхшимисан? - Ойи, шуни сўраш учун телефон қиляпсизми, соат неча бўлганини биласизми? - Биламан болам, 3 бўлди... - Билсангиз, ярим кечаси телефон қилиб, безовта қилишингиз шартмиди? Эрталаб гаплашсак ҳам бўлардику! (Она кўзи ёшга тўлиб жавоб берди:) - Бундан роппа-роса 30 йил олдин шу соатда сен ҳам мени безовта қилгандинг. Туғилган кунинг билан болажоним... –––––––––––––––––––––––––––– 5. "Ўхшашлик..." - Яхши қиз, биласизми, болаларимнинг онасига жуда ҳам ўхшаркансиз? - Йўғэ? - Ҳа... - Нечта фарзандингиз бор ўзи? - Ҳозирча, битта ҳам эмас...
Қисқа ва маъноли ажойиб таъсирли ҳикоялар Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|