Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир. У тавба ва енгил тортиш калитидир. Мўмин хавотирга тушган заҳот ихлос билан истиғфор калимасини айтса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, албатта, бандасининг безовталигини кетказиб омонлик ато этади. Истиғфорда мўмин учун кўплаб фазл ва яхшиликлар мужассам этган. Бу бир калимадан (астағфируллоҳ) иборат бўлган энг қисқа дуонинг маъноси «Аллоҳ мени мағфират қилсин». У мўминнинг қалб хотиржамлиги ва дуоларининг қабул бўлиши омилидир. Инсон Аллоҳга юзланишини истиғфордан бошлаб ўз заифлиги ва ожизлигини англаган ҳолда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашдир. Доим истиғфор айтиб юрган инсон учун тавба ва раҳм эшиклари очилиб ризқи мўл-кўл бўлади. Истиғфор калимасини зикр қилмоқ мўминнинг энг яхши сифатлари бўлган тавозелик ва итоатни намоён қилади. Қолаверса, истиғфор хотиржамлик ҳолатини бахш этиб, хавотир ва безовталикни йўқ қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради», – деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом инсонларнинг энг яхшиси бўла туриб истиғфор калимасини кунига 70 марта айтиб мўмин-мусулмонларни доим тавбага даъват қилганлар.
Истиғфорнинг энг улкан фазилатларидан бири шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло наздида доимий равишда тавба қилувчи инсон тақводордир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиб қилади ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради», – деганлар (Абу Довуд, Ибн Можа).
Бир дақиқада 100 маротаба «Астағфируллоҳ» калимасини айтса бўлади. Истиғфорнинг яна бир улкан фазли Аллоҳнинг марҳамати ила банда Роббиси томонидан гуноҳларининг кечирилиши, ризқи баракотли бўлиши, ёмонликлардан узоқлашиши ва Жаннатга эришмоғидир. Истиғфор шунчаки оддий сўз эмас, балки ўз ҳолати ва заифлигини тушуниб Ғофур ва Роҳийм сифатига эга Зот Аллоҳга гуноҳларининг кечирилишини сўраб дуо қилаётган мўминнинг руҳий ҳолатидир. Ал-Ғаффор (мағфират қилувчи) Аллоҳ таолонинг исми бўлиб У Зот тавба қилувчиларни яхши кўради. Бегуноҳ одамнинг ўзи йўқ. Кимки гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|