Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги шифохоналардан бири врачи яқинда онасидан айрилди. Онанинг ўлимида эса у ўзини айбламоқда.
— Онам тинчгина, хотиржамгина ўтирганди, — дейди врач. — Биз фарзандларининг дуои-жонини қилиб чарчамасди. Мен аҳмоқ бўлсам, уйга коронавирус юқтириб келдим-у, онамни ўлимга маҳкум этдим. Энди ўзимни қандай кечирай?..
Тўғри, бу врачни тушунса бўлади. Дунёда онани йўқотишдан ҳам оғирроқ юк бўлмайди. Лекин коронавирус юқиш-юқмасликни ундан сўраб ўтирмайди-ку! Шуларни ўйлаб, тақдирга тан берса яхши бўларди…
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг кўплаб давлатларидаги каби Ироқда ҳам коронавирус урчиб кетган. Шифохоналарга беморлар сиғмаяпти, янги қабристон ташкил этиб улгуришмаяпти. Фақат бир нарса бор-да. Ироқ 17 йил давомида уруш ўчоғи ҳисобланиб келган. Шунинг касрига мамлакат тиббиёти буткул издан чиққан.
Бағдод яқинидаги саҳрода коронавирус қурбонлари учун янги қабристон ташкил этилибди. Охирги икки ойнинг ўзида қабристонга 3000 дан ортиқ коронавирус қурбони дафн этилибди. Гўрковлик вазифасини Ироқ ҳарбийлари ўз зиммасига олган. Яқин-яқингача дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарларига қарши қўлида қурол билан жанг қилган ҳарбийлар энди қуролни белкурак ва тиббиёт ниқобига алмаштириб, марҳумларни тупроққа топширмоқда.
Ўтганларни Оллоҳ раҳматига олсин! Қолганларга сабр берсин! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|