«Солиҳ амал – инсонни бу дунёда бор эканлигига сабаблардан биридир»
Бу дунёда инсон ейди, ичади, турмуш қуради, насл қолдиради, кўнгилхушлик қилади, бало-мусибатларни бошидан ўтказади ва бошқа ишлар билан машғул бўлади. Аммо, Аллоҳ таоло билан бўлишлиги зарур бўлган алоқа аслида гўзаллик, камоллик ва етишиш керак бўлган асл орзу эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганми?!
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда нима деган эди: «Эй Одам боласи! Мени талаб қил, топажаксан. Мени топган пайтингда барча нарсани топасан!».
Гўзалликнинг асли. Бир нарса гўзал бўлишлиги учун албатта, Аллоҳ таоло унга «Жамил» сифати ила тажаллий этганлиги сабабли ҳам шундай. Бу тажаллий этишликда қувват, раҳмат ва камоллик ҳам бўлади. Аллоҳ таолонинг камолиятидан бирор нарса нуқсонликка учрамайди. Ҳўп, бу камолият эгаси бўлган
Зот сени нима учун яратди?! Жаннат учун сени яратди эй инсон! У жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ернинг кенглигидекдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Унда (Жаннатда) кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва бирор кишининг ҳаёлига келмаган нарсалар бордир» (Муттафақун алайҳи).
Жаннат учун яратилдинг. Бу дунёга эса жаннатга кириш учун «пул» тўлашга келгансан. Бу «пул» солиҳ амалларингдир.
Бир мисол билан келтирсак, Ўғлингизни чет элга докторликни ёқлашлик учун жўнатдингиз. У еб-ичиши, кийим-кечак кийишлиги ва бошқа ўзининг эҳтиёжига зарур бўлган бир қанча ишларни қилишлиги мумкин. Аммо, унинг у ерда эканлигининг асосий сабаби – таълим олиш. Тушундингизми? Мен сизга англатмоқчи бўлганим, бу дунёда биз Жаннат учун «пул» тўлшга келганмиз. Бу «пул» солиҳ амалдир. Нима учун солиҳ амал биласизми?! Чунки, у Аллоҳ таолога тақдим қилишлигимиз учун салоҳиятлидир. Бу нарча фақатгина ихлосли, савоб ва Аллоҳ таолонинг розилиги ўйланганда ва суннати набавийга мувофиқ бўлгандагина қабул қилинади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|