TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Инсон вафот этгач, ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?..
Ижтимоий тармоқлар тез суръатларда ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, яқин ўн йилликларда вафот этганларнинг саҳифалари сони тирик одамлар саҳифаларидан ошиб кетиши рўй бериши мумкин, деб ёзмоқда «sputniknews».
Шу билан бирга, ўтиб кетган одамнинг саҳифаси кўпинча унинг қариндошлари ва дўстлари учун зиёрат объекти бўлиб қолади. Буни тушунган ҳолда йирик компаниялар марҳумларнинг саҳифалари учун турли хил чораларни таклиф қилмоқдалар, деди «Прайм» агентлигига берган маълумотида «Роскачество» рақамли экспертиза маркази раҳбари Антон Куканов.
«Мисол учун, «Facebook» фойдаланувчиларга саҳифага кириш ҳуқуқини мерос қилиб бериладиган ишончли шахсни танлашга ва унинг ҳаёти давомида видолашув хабарини ёзишга имкон беради (марҳумнинг саҳифаси исми ёнида «Remembering» хотира мақоми пайдо бўлади). Ҳужжатларни кўрсатиш орқали оила аъзоси ҳам меросхўрга айланиши мумкин. Шунингдек, марҳумнинг қариндошларининг илтимосига кўра шахснинг саҳифасини бутунлай йўқ қилиш мумкин», – дейди эксперт.