Ҳозирги кунда ҳар қайси давлат коронавирус пандемиясига қарши ўзи билганича курашмоқда. Индонезиянинг Ява оролидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари ҳам коронавирусни йўқ қилишда ўз усулларини танлашибди. Лекин бу усул анчагина хавфли ва қалтис. Хуллас, улар карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш талабларини бузганларга қарши оригинал кураш усулини танлашди. Қоидабузарларни ташландиқ, ичкарисида арвоҳлар кезувчи иморатларга қамаб қўйишмоқда.
— Коронавирусдан қўрқмадингми, — дейишмоқда уларга. — Энди арвоҳ билан ҳам яшаб кўргин-чи, қандай бўларкин!..
Қоидабузарлардан бири Генри Сусанто исмли эркакни ҳам бир неча кунга ўша ташландиқ бино ичкарисига қамаб қўйишганди. Қамагани билан корчалонлар овқатини вақтида беради. Хуллас, ейиш-ичишдан камлик кўрмайди. Бироқ Генри Сусанто энди ҳеч қачон карантин қоидасини бузмасликка онт ичибди. У арвоҳлар таъқибидан сал бўлмаса ўлаёзибди. Лекин батафсил ҳикоя қилишга юраги бетламади. Фақат ўша ташландиқ уй ичида бир неча кун яшаб тавбасига таянганини йиғлаб айтиб берди холос.
Ҳиндистонда ҳам карантин талабини бузганларга алоҳида жазо чораси қўлланмоқда. Уларни олдин 100 марта ўтириб туришга мажбур этишади. Бу ҳам иш бермаса, чарм таёқлар билан савалашади.
Ҳиндистоннинг Тируппур шаҳрида эса полициячилар уч нафар карантин талабини бузган фуқарони қўлга олди. Биласизми уларга қандай жазо беришди. Йўқ, уларни чарм таёқ билан савалашмади, 100 марта ўтириб туришга мажбурлашмади. Сал нарида «Тез ёрдам» машинаси турган ва салонида коронавирус юқтирган бемор ўтирган экан. Худди ўша бемор билан бирга машинага қамаб қўйишди.
Покистонда ҳам полиция ходимлари карантин қоидабузарларига қарши алоҳида жазо ўйлаб топишган. Уларни узоқ масофага эмаклаб боришга мажбур этишмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|