Индонезиянинг Сулавеси оролида Тана-Тораджа деб номланган ёввойи қабила истиқомат қилади. Улар ўзининг ҳам лаҳшатли, ҳам қизиқарли дафн маросимлари билан ном қозонган. Бу маросимларни томоша қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар ташриф буюради.
Тана-Тораджа халқларининг дафн маросимлари жуда мураккаб саналади. Умр бўйи ишлаб топган пулларини улар дафн маросими учун йиғади. Мотам ҳафталаб, йиллаб давом этиши мумкин. Қачонки йиғилган пуллар тугаса, дафн амаллари ҳам тўхтатилади. Башарти қариндошлардан бири ўлса-ю, яқинлари пул йиға олмаган бўлса, то мўлжалдаги маблағ йиғилмагунча мурда ерга кўмилмайди. Оила аъзолари орасида яшайверади.
ТЎЙ КУТИБ ТУРАДИ
Тана-Тораджа қабиласидаги кўплаб оилалар дафн маросими туфайли қарзга ботади. Агар оилада турмуш қурадиган қиз ёки йигит бўлса ва тўй яқин орада ўтказилиши режа қилинган бўлса, тўйни тўхтатиб қўйишади. Оиладаги кекса кампир ёки чол қолган умрини яшаб боқий дунёга йўл олмагунча тўй қилинмайди.
ДАФН МАРОСИМЛАРИДАГИ ИРИМ-СИРИМЛАР
Оилада кимдир ўлдими, тамом, ўша лаҳзадан Рамбу Солок деб номланган узоқ муддатли маросим бошланади. Мурдани бальзамлашади-да, уйга ётқизиб қўйишади. То Рамбу Солок маросими якун топмаганча ўлган одам ўлик ҳисобланмайди. Уни оғир хасталикдан азоб чекаётганга йўйишади. Бу «хасталик» бир неча йил давом этиши ҳам мумкин. Бу муддат давомида мурдага овқат қолдириш, уни ҳар куни сайрга олиб чиқиш, кийимларини алмаштириш билан банд бўлишади.
Кунларнинг бирида мурдани катта бир майдонга олиб чиқишади. Қариндошлардан бири бир тўда буқаларни ўлдиради. Тана-Тораджа хоҳишига кўра, мурда ушбу маросимни ҳам томоша қилиши лозим. Айтишадики, ҳайвонлар руҳи унинг руҳи билан бирлашгач, марҳум тинчлик-осойишталикда яшай бошларкан.
Кейин буқаларнинг гўштини йиғилганларга тарқатиб чиқишади. Буқаларнинг шохини ўлганнинг эшиги тепасига илиб чиқишади. Шохлар сони қанча кўп бўлса, марҳумнинг обрўси шунча юқори ҳисобланади.
Маросим 11 кун давом этади. Тамом бўлгач, мурда ниҳоят ерга қўйилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|