Ҳиндистонда Шивам Кумар исмли 6 яшар бола онадан дум билан дунёга келган. Олти ёшга етгунча думнинг узунлиги 4 сантиметргача етди. Бундан хабар топган ҳиндлар бола яшайдиган уйга келиб унга сиғина бошлашди. Айтишларича, Шивам Кумар маймунсифат Хонумон худосининг тимсоли эмиш.
— Олдинига бошимизни қотириб ташлашди, — дейди боланинг онаси. — Худонинг берган куни уйимизга одамлар келиб боламга сиғинишарди. Домламизнинг маслаҳати билан одамларга боламни тавоб қилишни тақиқлаб қўйдим. Шундан кейингина уларнинг қадами деярли узилди. Лекин барибир одамлар келишда давом этди…
Бувисининг гапига қараганда, Кумар ҳақиқатан маймунларга яқин. Худди маймунга ўхшаб кулади, сакрайди, бошини ерга қилган ҳолда осилиб туради. — —
— Улғайса, бу қилиқлари йўқолармикан девдик, — кулиб сўз қотди бувиси. — Йўқолмади. Балки ҳақиқатан Кумар Хонумон худосининг тимсолидир-а?..
Эслатиб ўтамиз, маймунлар ҳиндларда илоҳий жонзот сифатида қадрланади. Улар Хонумон худосини қишлоқ аҳлининг ҳомийси ва ҳукмдори, паноҳи сифатида қабул қилишган.
Астағфирилло!!!