Ҳиндистонлик афсонавий актёр Амитабх Баччандан сўнг унинг ўғли Абхишек, келини Айшвария, невараси Арадҳяда коронавирус аниқланганидан сўнг оила омма эътиборига тушди. Қуйида Болливуднинг энг машҳур оиласи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар келтирилади.
1.Юлдузли оиланинг асл фамиляси Баччан эмас, Шривастава ҳисобланади. Амитабхнинг отаси Хариванш Рай, ХХ асрда ижод қилган, Ҳиндистонда кўзга кўринган шоирларидан бири бўлган ва Баччан тахаллуси айнан у томонидан танлаб олинган. Шунда буён Шривастава ўрнига Баччан фамиляси қўлланиб келинади.
2.Хариванш Рай Баччан Ҳиндистон тарихида, Кембриж университетда инглиз адабиёти бўйича докторлик даражасини олган иккинчи инсон ҳисобланади. Шунингдек, ҳинд тилининг расмий тил деб эълон қилинишида ҳам ҳиссаси беқиёс.
3.Аввалига Амитабхнинг онаси уни Инкилабх деб атаган.
4.Амитабх ва Жая турмуш қурганида актёр энди танилаётган, рафиқаси эса машҳур бўлиб улгурганди.
5.Жая ҳар қандай вазиятда ҳам оилани мустаҳкам ушлаб тура олгани учун, уни «Баччанлар оиласининг Гитлери» деб аташади.
6.Абхишек ва Швета болалигида ҳар куни кечқурун бадминтон ўйнаган.
7.Швета Баччан, пародистликка уста, у оила аъзоларининг овозини қойиллатиб ўхшатиб бера олади.
8.Амитабх Баччан, ўнг ва чап қўлида ҳам бир хил ёза олади.
9.Абхишек, Айшвария Рай билан турмуш қуришидан аввал, Каришма Капур билан унаштирилган бўлган, аммо оилавий келишмовчиликлар сабаб муносабатларга нуқта қўйилган. Шундан кейин Рани Мукержи билан ҳам севишган.
10.Абхишек рафиқаси Айшвария Райдан икки ёш кичкина.
11.Амитабх Баччан муҳандис бўлишни истаган, лекин тақдир тақозоси билан актёрликни танлаган.
12.Аввалроқ, Амитабх ва Абхишек Баччанда, кейин эса Айшвария Рай ва қизи Арадҳяда коронавирус аниқланди.