Ҳиндистонда Тиббий тадқиқот кенгаши (ICMR) олимлари мамлакатда яшовчи кўршапалакларда коронавируснинг янги типини аниқлашди, унинг хавфи ҳали ўрганилмаган, деб ёзади «India Today» журнали.
Нашрнинг хабар беришича, гап шимолий Химачал-Прадеш штати, сайёҳлар орасида машҳур бўлган Керала ва Тамилнад штатлари ҳамда Пондичерри ҳудудидаги қўлқанотлиларда аниқланган «кўршапалак коронавируси» (BtCoV) ҳақида бормоқда. Олимлар икки турдаги кўршапалакларнинг 25 тасида тадқиқот олиб боришган.
Ҳиндистон вирусология миллий институти ходими доктор Прягья Ядавнинг фикрича, ушбу янги коронавирус одам учун қанчалик хатарли эканлигини ўрганишга тўғри келади. Ҳозирча унинг одамларда касалликни келтириб чиқариши билан боғлиқ маълумотлар йўқ.
«Ишонч билан айтаманки, кўршапалакларнинг коронавируси ҳозирги пандемияни келтириб чиқарган SARS-CoV2 вируси билан боғлиқ эмас», — дейди тадқиқотчи. Унинг фикрича, 2018 ва 2019 йилларда кўршапалакларнинг бу турида Нипах вируси аниқланган бўлиб, уни юқтирган одамларнинг 70 фоизи ҳалок бўлади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|