TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатига қарашли Дантевада округида яшовчи Раджешвари исмли қизалоқ тиббиётда жуда кам учрайдиган хасталикка чалинган. Бу хасталик «эпидермолитик ихтиоз» деб номланган бўлиб, унга чалинган одамнинг териси тошга айланиб қолади. Қизалоқнинг қўллари, оёқлари ва белининг бир қисмини тошдек қаттиқ яралар қоплаб олган. Худди шунинг оқибатида қизча юришга, ўтиришга қийналади.
Врачлар айтишдики, ихтиоз ҳаёт учун хавфли эмас. Лекин хасталикка учраган одам бир умр унинг азобига чидаши керак бўлади. Хасталик туфайли бемор танасидан тер ажралиб чиқиши тўхтайди. Бу беморни қуёш тиғи уриши осонлашади деганидир. Тошга айланган теридаги ёрилган жойлар турли инфекциялар тушинини енгиллаштиради. Бундан ташқари, ихтиозга учраган одамнинг кўриш ва эшитиш имкониятлари кескин пасайиб кетади.
Бу қизалоқ ўзи яшайдиган ҳудудда арзирли касалхона йўқлиги сабабли шаҳарга боришга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ҳиндистонда қизалоқ тўрт оёқ ва учта қўл билан дунёга келгани ҳақида ёзишганди.