TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистоннинг Одиша штатига қарашли Раягада шаҳридаги мактаблардан бири муаллимлари 7-8- синфларда ўқийдиган уч қизга ёвуз руҳлар илакишган деган тўхтамга келишди-ю, мактабга жодугар чақиришди. Жодугар худди ўша ёвуз руҳларни ҳайдаши лозим эди. Муаллимларнинг айтишига қараганда, уччала қиз танаффус пайтида «бенгаль фикуси» деб номланган дарахт остида ўйнашган. Бу дарахтларда эса нуқул ёвуз руҳлар шохдан-шохга сакраб юрармиш.
Жодугар-шаман ўзининг сеансини ўтказди. Бахтга қарши уччала қиз ҳам номаълум сабабларга кўра ўзларини ёмон ҳис қилиб ҳушидан кетди. Сал ўтиб яна икки қиз улар қаторига қўшилди.
Шаман-жодугар айтдики, дарахтлардаги ёвуз руҳлар ҳаддан ташқари жаҳлдор ва тажовузкор экан. У яна бир неча кундан кейин келиб қайтадан сеанс ўтказишга сўз берди.
Қизлар эса у кетгач, орадан ярим соатча ўтиб ҳушига келди. Ҳозир улар ўзларини яхши ҳис этмоқда.