TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистоннинг Мўмбай шаҳрида жойлашган Сиона шифохонаси морги коронавирусдан ўлган беморларнинг мурдасига тўлган. Мурдани жойлаштириш учун жойнинг ўзи қолмаган. Шу сабабли шифохона раҳбари Прамод Ингаленинг кўрсатмасига биноан моргга сиғмаган мурдалар коронавирусга чалиниб ётқизилган беморларнинг палатасига уйиб ташланган. Беморлар мурдалар орасида қолиб кетган.
Прамод Ингаленинг гапига қараганда, жасадларни марҳумнинг яқинлари вақтида олиб кетишмаган. Шу сабабли палаталарга жойлаштирилибди. Ваҳоланки, тиббиёт қонун-қоидаларига кўра, коронавирусдан ўлган беморнинг мурдаси ўлим ҳолати кузатилгандан кейин ярим соат ичида олиб кетилиши лозим. Шифохона раҳбари шу қоидаларга амал қилмаган. Ингале юқорида йўл қўйган лоқайдлиги учун эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига Рамеш Бхармал деган врач раҳбар этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Мўмбайда ҳозирга қадар коронавирус юқтирганлар сони 22 минг 171 нафарга етди. Шуларнинг 832 нафари ўлим топди.