TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистонда яна бир тирик гўдакни кўмишгани маълум бўлди
Ҳиндистоннинг Махараштра штатига қарашли Нандед шаҳрида тирик гўдакни кўмиб юборишгани аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий «Republic TV» телеканали сайти хабар тарқатган.
Таниқли ҳинд сиёсатчиси Имтиёз Жалил қишлоқда яшовчи одамнинг қабрдан янги туғилган чақалоқни қай тариқа кавлаб олаётгани тасвирланган видеони тармоққа жойлаштирган. Энди 51 ёшли депутат Ҳиндистон парламенти қуйи палатасида мазкур ҳолат бўйича суриштирув бошланишига эришмоқчи.
«Агар биз чиндан ҳам қизалоқни ҳимоя қилишга жиддий қарасак, айбдор қонун юзасидан жазоланиши керак», дейди Жалил.
Аввалроқ сайтимизда Ҳиндистонинг Гогунда шаҳрида янги туғилган қизалоқни ўлган деб ўйлаб, уни кўммоқчи бўлишаётганида гўдакнинг йиғи овозини эшитиб қолишгани ҳақида хабар берган эдик. Афсуски, Гогундадаги ҳолтада тез ёрдам ходимлари етиб келгунча қадар қизалоқ жон таслим қилган эди.