TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистонда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича +50 даражага етди. Қурбонлар бор…
Шу ҳақда Ҳиндистон метеорология маркази мутахассислари расман маълум қилишди. Ҳиндистоннинг Ражасхон штатига қарашли Чуру шаҳрида ҳақиқатан ҳавонинг кескин исиб кетиши туфайли бир неча фуқаро ҳалок бўлган. Бу ҳудудда ҳаво ҳарорати +50 даражагача чиққан. Лекин бу ҳали ҳолва экан. Кейинги кунларда бу кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда.
Махараштра, Мадхья-Прадеш, Панжоб, Харьяна ва Уттар-Прадеш штатлари аҳолиси ҳам шундай иссиқдан азоб чекмоқда.
Кўплаб катта шаҳарларда ичимлик суви жиддий муаммога айланган. Кўллар ва дарёлар оммавий равишда қуриш палласига кирган. Бид шаҳрида яшовчи аҳоли вакиллари сув йўқлигидан кир ювиш ва кийимларни тозалаш амалларини тўхтатишга мажбур бўлишган.
Синоптиклар Жанубий Осиёга ёмғирлар келаси ҳафтадагина етиб келишини айтиб ўтишган. Умуман олганда, Ҳиндистонда бу йил ўтган йиллардагига қараганда, қурғоқчилик кучлироқ кечади ва кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олади.