TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳиндистонда 10 яшар қизалоқни зўрлаб, кейин тириклай кўмиб юборишди…
Бу хунрезлик Ҳиндистоннинг Ражастон штатида содир бўлди. Бир неча эркак 10 яшар қизалоқнинг номусини булғаб, кейин тошбўрон қилган. Ҳушини йўқотгач, тириклай кўмиб ташлаган.
Жабрланувчининг айтишича, у кечқурун 21: 30 да уйидан сал наридаги дўконга шоколад сотиб олиш учун кетаётганди. Йўлда бир нечта эркак унинг йўлини тўсиб куч ишлатган ҳолда ташландиқ бино ичкарисига олиб кирган. Олдин номусига теккан. Кейин тошбўрон қилган. Қизалоқ зарбаларга дош бера олмай ҳушини йўқотгач, тириклай кўмиб ташлашган. Яхшики, ўткинчилардан кимдир кўриб қолди-ю, қизалоқни қутқариб олди. Ҳозир у касалхонага ётқизилган. Врачлар қизчанинг аҳволи анча оғирлигини айтиб ўтишди. Полициячилар ўша куниёқ зўравонлардан бирини — 21 ёшли йигитни тутишди.
2018 йил июнида Халқаро экспертлар тарафидан Ҳиндистон аёлларни зўрлаш ва қулдорлик бўйича ўта хавфли мамлакат дея тан олинган. Ҳиндистонда аёлни зўрлаб, кейинчалик юзига кислота сепиб ўлдириш, жинсий аъзоларини майиб қилиш, зўрлаш, ҳали гўдак бўлган қизалоқларни мажбуран бобоси тенги эркакларга узатиш жуда кенг тарқалган жиноятлар ҳисобланади.