Аёли ранжитган эр уйдан чиқаркан, биргина табассум (ўпич) орадаги ғазабни кетказиши мумкин эди…
Лекин, аёл ғурурга берилди. «Қайтиб келсалар, ўзгача кутиб оламан»,- деди. Эри чиқиб кетди!
Қайтиб келмади.
**
Бир кишининг онаси ундан ғазабланган ҳолда вафот этди! У доим, эртага онамнинг кўнгилларини оламан,- дерди. Имкон бор эди, улгурмади. Бу дунёдан ўлгунича надомат қилиб ўтди.
**
Эр аёлини қаттиқ хафа қилиб ҳасрат, алам ва зулм ичра қолдириб чиқиб кетди. Лекин, виждони бу иши нотўғрилигига ишора қилди. Қизил атиргулдан гулдастани кўтариб қайтиб келди. Аёлини жонсиз ётганини кўрди.
**
Оқ бўлган йигит уй эшигини қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Ортидан онаси кўзида ёши, отаси қалб хуружи билан қолди. У дўстлари билан кўришишга ошиқди. Бу истак унинг ота – онасининг оёқлари остига тиз чўкиб кечирим сўраши ўрнига тезроқ чиқиб кетишга ундади. «Қайтиб келсам, уларни рози қиламан»,- деди. Қайтиб келди… аммо… «Аллоҳ сабр берсин! Ота – онангиздан айрилдингиз»,- деб қўнғироқ қилингандан сўнг қайтиб келди…