Наманган шаҳри кўчаларидан биридаги эълонда илондан тайёрланган шўрва ва унинг минг дардга даволиги қўшиб-чатиб ёзилган эълонга кўзим тушиб қолди.
Астағфируллоҳ…
Аввало унда даво йўқлиги очиқ-ойдин.
Қолаверса, битта илон шўрва шунча дардга даво бўлса, табибларга не ҳожат?! Наҳотки калласи катта мижозлар шуни ўйлаб кўрмайди?!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шак йўқки, дард ва давони туширган Аллоҳ ва ҳар бир дард учун даво ҳам қилган. Даволанинглар, лекин ҳаром билан даволанманглар!» – деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳ таоло: "Уларга жирканч нарсаларни ҳаром қилади”, – дейди. Қурбақа, қисқичбақа, илон ва шунга ўхшаганлар жирканч ҳайвонлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбақанинг ёғини дорига қўшиш ҳақида сўралганда, уни ўлдиришдан қайтардилар. Бу уни ейишдан қайтариш демакдир.
Кўршапалаг-у илонларни еб юрган хитойлар ва улар йўлиққан турли эпидемия, касалликлар барчамизга ибрат бўлмоғи лозим.
Ҳасан ибн Али раҳимаҳуллоҳдан: "Моҳир табиб, касалликни даф қилади деса, илон ва типратикан ейиш ёки таркибида илон бўлган дори истеъмол қилиш ҳалол бўладими?” деб сўралди. У киши: "Йўқ, ҳалол бўлмайди”, – деб жавоб бердилар”. ("Баҳрур роиқ” ).
Демак, илон шўрвани ичиш ҳалол эмас. Дори-дармонларни ҳалол нарсалар ичидан излашимиз керак.
Бас, шундай экан, ҳалқумимизни пок сақлайлик!
Ёқуб Умар Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|