1. Илон бошқа жонзотлардан танаси узунлиги, ташқарида эшитиш аъзолари, оёқ-қўллари йўқлиги билан фарқланади.
2. Тахминларга кўра, илон 135-65 миллион йил олдин эчкемарлардан тарқаган.
3. Ҳозирги пайтда фанга илонларнинг уч мингта тури маълум.
4. Заҳарсиз илон ўлжасини ё бутунлигича ютади, ёки олдин ўлдириб, кейин ейди.
5. Заҳарли илонлар заҳридан биринчи навбатда ов қилиш учун фойдаланади. Айрим илонларнинг заҳри шу қадар кучлики, одамни бир лаҳзада ўлдира олади.
6. Илон тишлари ўлжасини тутиб туриш учун мўлжалланган. Улар ўлжани майда бўлакларга бўла олмайди. Шунинг учун илон ўлжасини бутунлигича ютади.
7. Бурни бор илон ундан фақат нафас олиш учун фойдаланади. Ҳидни эса тиллари ёрдамида аниқлайди.
8. Энг йирик илонлар 200 килограмм атрофида вазнга эга. Уларнинг ўлжаси эса 40 килограммдан ошмайди.
9. Илон ўлжани бўғиш учун кам кучга эга. Шунинг учун ўлжа унинг вазнидан 5-6 баробар кам вазнга эга бўлиши лозим.
10. Энг узун илон 1912 йили Индонезиянинг Целебес оролида отиб ўлдирилган. Унинг узунлиги 10 метрга тенг эди.
11. Энг тез ҳаракатланадиган илон тури Шарқий Африкада яшайди. У қора мамба деб аталиб, соатига 16-19 километр тезликда ҳаракатланади.
12. Дунёдаги энг кекса илон сифатида Американинг Пенсильвания штатига қарашли Филадельфия ҳайвонот боғида яшаган Попейя лақабли илон эътироф этилади. У 40 йил, 3 ой, 14 кун умр кўрган. 1977 йил 15 апрел куни оламдан ўтган.
13. Энг йирик илон анаконда ҳисобланади. Бу илоннинг узунлиги 5-7 метрга етади. Вазни 200 килограммдан ошади. Анаконда Венесуэла, Боливия, Эквадорда кўп учрайди.
14. Заҳри энг кучли илон тайпандир. Унинг бир томчи заҳри одамни бир лаҳзадаёқ ўлдиради. Тайпан заҳри кобраникидан эллик ҳисса кучлироқдир.
15. Илон заҳри махсус темир моддаси ёрдамида кўзи орқасида ишлаб чиқарилади. Заҳар оқсил, аминокислота, мой кислотаси ва ферментлардан ташкил топган.
16. Туридан қатъи назар илонлар ўртача 4-30 йил атрофида умр кўради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|