Seshanba, 31.12.2024, 02:16
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 2 » Ҳикоя: Сўқир қизнинг азоблари

10:15
Ҳикоя: Сўқир қизнинг азоблари
— Сабрли бўлиш бизни тоблаши, Яратган олдидаги даражамизни ошириши   рост. «Турмуш» саҳифасидаги одамларнинг дардини эшитиб, мийиғимда кулиб қўяман. Шунда ойим «Қизим, ҳар ким ўз дардини энг улкан дард деб ҳисоблайди!» дейди. Мен эса кўз ёшларимни тийишга уринаман, юзимни секин бураман. Қўлларим мушт бўлиб тугилади, томоғимга нимадир қадалиб, ютинаман. Аммо кейин яна ўзимни бўш қўяман. Ҳозир менда бор неъматлар учун шукроналар айтаман, сабр қиламан. Зеро, исталган вақтда айнан мана шу гўзал сабр орқали барчаси ўзгариши мумкин!..

Мен энг гуллаган, ёрқин ёшлигимни жуда яхши эслайман. Аслида, ҳозир ҳам ёшман. Аммо ўтган уч йил менинг қарашларим, ҳисларимни улғайтирди. Менимча, ҳаётнинг ғоят гўзал даври бу инсон ёшлиги билан боғлиқ. Ёшлик деб эса ситамлардан олис бўлган кунларнигина айтиш мумкин. Ғамлар ҳаётингга кириши билан катта бўлганингни тушуниб етасан! Хуллас, ўшанда ўн саккиз ёш эдим… Ўзига ишонган, мафтункор, бениҳоя шаддод, қувноқ қиз! Фарахбахш кунларнинг қушлар сайраган тонгида дугоналарим билан учрашдик. Уларнинг юзидаги кулги ҳам меникидан кам эмас. Биз ҳаётнинг ҳеч бир ғамини ўйламасдан эрта тонгдан музқаймоқ едик. Ҳар бир сўзимиздан сўнг кулги эшитилар, ёшликнинг нурафшон дақиқаларидан масрур эдик. Шу пайт қора қуюндай бир нарса устимга тезлик билан ёпирилди ва кўз олдим қоронғилашиб, танамда кучли оғриқни ҳис этдим. Ўзимга келганимда эса касалхонада ётар, боғланмаган жойим қолмаган. На бақиришга мадорим етади ва на йиғлашга. Тишимни тишимга қўйиб, шифокорнинг саволларига жавоб беряпман-у, энг даҳшатлиси, кўзларим худди очилмагандай ҳеч нарсани кўрмаяпман. Нималар бўлаётганини тушунишга уриниб, кўзимни очай дейман. Ваҳоланки улар очиқ, бироқ зим-зиёлик тугамас эди.

— Қизим, жон болам, ҳали ҳаммаси яхши бўлади!

— Она қизим, қўрқма, биз шу ердамиз!

Онажоним! Отажоним! Улар менинг гавҳарларим. Бошимга то ўша савдо тушмагунча мен ҳамма фарзандлар каби эрка, ота-онанинг қадрига етмайдиган бир маҳмадона эдим. Аммо ўша кундан мен учун янги ҳаёт бошланди. Ана ўша кундан менинг эркаликларим ортга чекиниб, катта одамга айланиб қолдим. Менга қўйилган ташхисдан дастлаб фақат ота-онамгина хабардор эди. Албатта-да, ахир «Ортиқ юра олмайсан, кўра олмайсан», деб қайси ота ёки она фарзандига айта олади?! Ўша куни эрталабдан маст аҳволда машина бошқарган ҳайдовчи ўзи ҳам воқеа жойида жон таслим қилибди. Мен эса бошим билан девор тарафга учиб тушишим натижасида кўз пардамга қаттиқ шикаст етган ва кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган эдим. Камига оёқларим ҳам қаттиқ шикастланиш натижасида юрмай қолиши мумкинлиги… Билмай қолармидим?.. Не кўйга тушганимни тушундим, албатта. Қайси дардимга куйинишни билмасдим. Танамдаги аёвсиз оғриқларгами, юрагимни қон қилиб юбораётган кўрликками ёки қаддимни-да ростлашга имкон йўқлигигами?! Яшаётган ҳар куним қоронғиликдан иборат, ҳеч қачон тонг отмайдиган бир дунёда қолгандим. Изтиробларимни тушунтириб бериш қўлимдан келармикин, ҳайронман…

Агарки туғма сўқир        бўлганингда-ку, сендаги оғриқ бу ёруғ оламга қизиқиш бўларди. Шу кунгача барча нарсани уларнинг гўзаллигига мафтун бўлиб кўрадиган ёш қизнинг бирдан сўқир бўлиши эса…  Буни тушунтириб беришим қийин. Ўн саккиз ёшли қизнинг бу аҳволини тасаввур қила оласизми? Ёрқин ранглардан иборат ҳаёти зимзиёга айланган, ҳатто овқатини ҳам ўзи ея олмай қолган қизнинг дардини сиз ҳис қила оласизми? Гапларим, эҳтимолки, кимларгадир эриш ва ишонарсиз туйилар…  Аммо мен ўша босқичда яшадим, яшаяпман ҳам. Билмадим, буни яшаш дейиш мумкинми ёки йўқ?.. Сўқир кўзларим билан ёруғлик томонга бурилардим, шунчалар йиғлардимки!

— Қизим, ўзингни бос, сен ҳали тузаласан, маликам!

Онамнинг фарёдлари қулоқларимга кирмас, юрагим сиқилиб кетарди.

— Яшолмайман, ойи! Мен бундай яшолмайман… Қийналиб кетдим! Нима учун бу нарсалар мен билан содир бўлди?! Бошқа чидолмайман ойи!.. Юрак бағрим қон бўлиб кетяпти-ку!

Онамга қўшилиб отам ҳам юм-юм йиғларди. Биз учаламиз чеккан азобларни ҳозир беш-олти сатр билан изоҳлашим мумкинми?! Иложи борми бунинг? Кейинги кунларим шу тахлит ўта бошлади. Ўзимни ҳеч нарсага яроқсиз, нотавондай ҳис қилар, ўтаётган мазмунсиз умримга куярдим. Мени кўришга келган бирорта одамни қабул қилишни истамас, мен учун ҳаёт тамоман тугаб бўлганди. Тан оламан, ичимда алам ҳам пайдо бўлди. «Нима учун ўша куни айнан мен, фақатгина мен «қурбон» бўлдим. Бошқа дугоналаримга эса ҳеч нарса қилмади?» деган ўйлар ичимни кемириб ташлаганди. Шу даражага тушгандимки, бешафқат ҳаёт, аёвсиз тақдир энди ҳеч қачон менга кулиб боқмайдигандек туйилаверарди.

Аммо…  Ҳаммаси оёқларимнинг операцияси яхши ўтганидан кейин ўзгаришни бошлади. Уч йиллик ғурбатли ҳаётдан сўнг ниҳоят, тўртинчи жарроҳлик амалиётида оёқларимнинг асаб толаларини тиклашга эришишди. Биласизми, биз жуда кўп ҳолларда тақдиримизнинг рангсизлигидан нолиймиз. Гўёки Яратган бизни унутгандай туйилади. Лекин Аллоҳ бандаларини унутиши мумкин эмас экан. Мен қалбим билан Худога яқинлаша бошлаганимда ичимдаги аламлар, изтироблар тугаганини сездим. Уч йиллик ғам-қайғу ортга чекинаётганидан қалбим шодликка тўларди. Жарроҳлик амалиётидан уч ой ўтгач,  мен атак-чечак қилиб қадам ташлашни ўрганган болакай каби юра бошладим. Ҳеч оғринмай қўлларимдан тутган онажоним мени такрор юришга ўргатди. Баҳорнинг ёқимли шаббодасида сайр қиларканман, сўқир кўзларимдан ёш чиқди. Илк бора шукроналик ёшини лабларимда туйдим. Бу шундай қувонч эдики, ҳеч қачон ҳис қилмаган эканман.

— Ойижон, яна сайр қилиш қанчалар бахт, а?!

Ойим яна йиғларди, унсиз йиғларди. Ана ўшанда мен фалокатга учрамасимдан аввал, ҳеч қачон бугунгидай бахтни туймаганимни англадим. Биласизми, юриш қанчалар бахт?! Сиз сайр қила олиш, қадам ташлаш, тик тура олиш нақадар катта бахтлигини биласизми ўзи?! Майда гапларни дард деб юрган одамлар, мен югуриш ҳақида гапирмаяпман, шунчаки оёқда тура олиш лаззатини англайсизми?! Йўқ, ишончим комилки тушунмайсиз! Оёқларимдаги пойабзални ҳам ечиб ташлаб, тупроқда узоқ турдим. Ойимнинг айтишича, мени бу аҳволда кўрган докторлар ҳам йиғлаб юборибди. Ҳозир эса ойимнинг ёрдамисиз, ўзим бемалол юра оляпман, ҳатто унча-бунча ишни ҳам қилиш қўлимдан келади. Фақат ёзишни эплай олмаганим ёмон. Менинг изтиробларимни доим мен билан юрадиган волидам, жаннатим онам ёзиб беряпти…

Кўзларимга келсак, уларнинг қачон нурланиши менга номаълум. Аммо Яратгандан умидим катта. «Турмуш» саҳифасига дардимни    достон қилиш учун мурожаат этмадим. Мен шунчаки ҳуда-беҳуда муаммоларни «дард» деб санайдиганларга ўрнак бўлгим келди. Ҳеч бўлмаса, қўлингизга қалам тутиб, ўзингиз дардларингизни қоралай олганингиз ҳам яна бир бахтингиз эканини унутманг. Ишонинг, энг асосийси, сиз ҳозир соғломсиз! Юриб кетаётганингизда, ўрнингиздан ҳар куни эрта тонг сакраб тураётганингизда, қўлингизда қошиқ тута олаётганингизда, кулаётганингизда, қуёш нурларига қараб кўзларингизни панага олганингизда, билингки бахтлисиз! Сиз айнан мана шу ҳолатларда жуда бахтли ва омадлисиз. Сизга Яратган шунчалар кўп неъматлар ато этганки,  бунинг учун шукр қилишни, нолиш уят эканлигини ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманг. Мана шу фарахбахш кунлардан лаззат оларкансиз, мен ва мен каби хасталарни ҳам дуоларингизда унутманг, азизлар!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 420 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz