Juma, 05.07.2024, 01:41
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 102
Mehmon: 102
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » May » 27 » Ҳикоя: Осмон йиғлаган кун

12:52
Ҳикоя: Осмон йиғлаган кун
Шохлари чор тарафга тарвақайлаб кетган кекса ўрик остидаги чорпояда маза қилиб чой ичиб ўтирганча хаёл сураётган Эргашнинг ёнига олти яшар ўғли Асад югуриб келди:

— Дада, дада, телефонингиз боядан бери тинмай жиринглаяпти! Олиб келиб берайми?!

Эргашнинг кўнглидан «Намунча ҳовлиқади бу бола? Телефон бўлгандан кейин биров-ярим қўнғироқ қилганда жиринглайди-да», деган ўй ўтаркан, ўғлига қараб «олиб кел» дегандек бош ирғади. Асад ортига қайтаркан худди машина рулини бошқараётгандек икки қўлини у ёқ-бу ёққа ҳаракат қилдириб ҳам қўйди. Эргаш чойдан ичаркан ичида «Боласи тушмагур, қўшнининг уйига «Спарк» келгандан буён юрган жойида машина бўладиган бўлди», деди. Кейин ўзининг ҳам ёшлигидан машинага ишқибозлиги борлиги учун бир энтикиб қўйди: «Қачон менга ҳам жа   «Нексия» ёки «Спарк» бўлмасаям мундайроқ машина насиб қиларкин?»

Асад кўп куттирмади, фақат бу сафар бир қўлида уяли телефон. Эргаш ўғлининг чаққонлигидан завқи ошиб, унга бир ҳазил қилгиси келди:

— Ўртоқ ҳайдовчи, сиз йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасини буздингиз. Машина бошқараётган пайтда телефондан фойдаланиш тақиқланган!

— Дада, мен телефонда ҳеч ким билан гаплашмадим, фақат қўлимда тутиб келдим! — деди ҳозиржавоб ўғил қўлидаги матоҳни отасига узатаркан.

Асаднинг бу гапидан Эргаш яна наъша қилди: «Бўладиган бола!   Оғзингдан бир гап чиқмасидан жавоби тайёр».

Ўғли кетгач Эргаш эринибгина шапалоқдай келадиган телефонининг экранига кўз тикди. Тўртта ўтказиб юборилган қўнғироқ бор экан, ҳаммаси битта рақамдан. Эргаш «Хуршид дўст» деган ёзувга бироз тикилиб турди-да, «Зарил иши бордирки, кетма-кет тўрт марта телефон қилибди», деган ўйда дўстининг рақамини терди. Телефондан «Алло!» деган таниш овозни эшитгач:

— Эй, жўранинг зўри, яхшимисан, соғлиғинг жойидами? Сардор қалай, Сардор? — дея ҳол-аҳвол сўрай кетди. Чунки мана, бир ҳафтадан ошди, Хуршид хотини билан бирга ўн икки ёшли ўғлини олиб Тошкентга кетган, юрагига стенд қўйдиргани.

— Раҳмат, жўра, раҳмат, биз яхшимиз. Ўзинг тинчмисан, нима янгиликлар бор? — деди Хуршид.

— Жўра, сен тўрт кун қишлоқда бўлмаганингда бирор янгилик бўлиб қолармиди? Ҳамма яхши, тинч-омон, ҳар куни ёмғир, сен кетганингдан бери бир амаллаб токларни очиб олдик. Бугун ҳам ҳаво сал тунариб турибди, билмадим, балки, кечга бориб яна ёмғир ёғиб қолар…

— Энди, жўра, ўзи анчадан буён баҳор ёғинсиз келавериб ўрганиб қолган эканмиз-да, эсингдами, болалигимизда апрель, ҳатто майдаям қандай ёмғирлар бўларди?! Каттасойдан сел келиб, сувдан ўтолмаганимдан неча марталаб мактабга боролмай, эртасига Абдусаттор акадан шапалоқ ердим.

— Тўғри, жўра, — деди Эргаш Хуршиднинг асли бошқа ниятда қўнғироқ қилганини сезиб.  — Ўзингдан гапир, Сардорни қачон операция қилишмоқчи?

— Ҳамма текшир-текширлар бўлди, энди фақат операция кунини белгилаш қолди, дўст, — деди Хуршид.

«Дўст» сўзини эшитган Эргашнинг юраги жиз этгандек бўлди. Чунки Хуршид, одатда, бирор сирини айтадиган бўлса ёки нимадир илтимос қилганда, унга «дўст» дея мурожаат қиларди.

— Хўш, хўш?..

— Хуллас, қўлимизда ордер бўлмагани учун операция пуллик экан. Жами харажатлари билан ўн беш миллионча пул тўлашимиз керак. Шунга бир ёрдам бериб юборасан, дўст…

Хуршиднинг овози гапирган сайин ҳазинлашиб бораётгандек туюлди Эргашга. Беихтиёр «Шу йигит ҳам ўғлини тузатаман, дея роса қийналиб кетди», деб ўйлади-да, дўстига далда берган бўлди:

— Жўра, сен гапни ичингга ютмасдан   шартта-шартта гапиравер, нима ёрдам керак бўлса, айт, қўлимиздан келгунича…

— Дўст, — Эргашнинг сўзини бўлди Хуршид, — салкам қирқ йилдан бери қадрдонмиз. Сенга ўзимга ишонгандек ишонаман, шунинг учун ҳам сенга телефон қилгандим…

— Гапиравер, жўра, гапиравер! Биздан нима ёрдам?! — деди дўстининг сўзлари қулоғига мойдек ёқаётган Эргаш.

— Уйда қанчалигини аниқ билмадим-у, лекин тўрт тоннача катта-катта уруғлик нўхатим бор…

— Биламан, жўра, биламан!

— Билсанг, бирорта катта машина гаплашиб, ўша нўхатларни бозорга олиб бориш керак. Мен кеча Баҳодир билан гаплашдим, «Ака, нўхатнинг нархи сал-пал кўтарилиб қолди», дегандай қилди. Хуллас, уйдаги ўша нўхатни мана шу бозордан қолдирмай сотиб, пулини менга бирор таксидан бериб юборсанг. Борай десам, ўғилчанинг олдида ўзим ётибман, Комила боргани билан умрида бозорга бориб нарса сотмаган аёл… Бунинг устига ҳозир минг сўм пулниям ҳисоблаб ишлатиб турибмиз. Икки юз минг йўл кирани эконом қилсак ҳам, ҳарна-да, нима дединг?..

Эргашнинг хаёлида ўртоғи узоқдан, жуда-жуда узоқдан гапираётгандек туюлди. Чиндан-да, ҳеч қачон бундай бировга музтар бўлмаган Хуршиднинг бўғзига нимадир тиқилиб келиб, «Ҳолинг қалай?» дегудек бўлса, йиғлаб юборадиган аҳволда эди.

— Бўлди, жўра, тушундим, — деди Эргашнинг ҳам кўнгли бўшаб, — мен ҳозир ҳамма ишимни йиғиштириб, Усмон аканими ёки Абдуғаниними, гаплашиб келаман…

— Шундай қил, дўст, шундай қил! Чунки бу ёғи энди фақат ўзимизга боғлиқ. Қачон кассага пулини тўлиб, тўлов қоғозини кўрсатсак, шундан кейин Сардорни операция қилишади, «Лекин ҳар бир кун ғанимат, тезроқ ҳаракат қилинглар,     кейин биздан ўпка-гина қилиб юрманглар», деди қараётган дўхтири. Шунга ҳаддим сиғиб сенга айтдим… Фақат мана шу бозордан қолмасин, майлими, дўст? Нархини ҳам сал-пал талашиб-тортиш, ишқилиб, олти   мингдан кам сотиб қўйма.

— Бўлди, жўра, мени биласан-ку! Ўзи шусиз ҳам бир оёғим бозорда, майиз бозордаям, нўхат бозордаям, мол бозордаям танишларим кўп! Керак бўлса, бозорга киргизмай ҳам бир-икки мошин молни сотиб юбораман! — пайтдан фойдаланиб би-ир мақтангиси келди Эргашнинг.

— Сенга ишондим, дўст! Бўлмаса шу гапимиз гап! Мен энамга айтиб қўяман, битта-яримта қўшнини чақириб келса, мошинга ортишиб юборади! Уйга боргандан кейин битта ширбоз сўйиб ҳақ бериш мендан! — деди анча кайфияти кўтарилиб қолган Хуршид хурсанд бўлиб.

— Ўғлинг тузалиб, ҳеч нима кўрмагандай бўлиб кетсин, жўра, битта ширбоз билан қутулмайсан, ҳўкиз сўйиб тўй қилиб берасан! — деди Эргаш ҳам.

— Келишдик, дўст, келишдик!

* * *

«Бу Хуршид мен билгандан анча пишиқ экан, — деди Эргаш ўзига-ўзи қўни-қўшнилар кўмагида машинага жойланган етмиш килолик каноп халталар ҳақида ўйларкан. — Бу ерда камида беш тонна нўхат бор. Агар олти мингдан кетганда ҳам ўттиз миллион пул бўлади. Салкам мундайроқ битта енгил машинанинг пули…» Унинг хаёлини ҳали нўхат бозорга етиб улгурмасидан йўлга югуриб чиққан кишининг саволи бўлди:

— Нима юк бор, ака? Ўзимиз яхшигина пул бериб олиб қоламиз!

— Нўхат… — деди Эргаш ёнидаги ҳайдовчи йигит Улуғбекка бир қараб.

— Ҳаммаси нўхатми? Қаерники? — деди ўрта ёшлардаги олибсотар эркак.

— Эй, худди фалон жойники десам, бутун Қўшработнинг ҳамма жойини биладигандек, қаерда қандай нўхат бўлишини биладигандек гапирасиз-а, — деди Эргаш ҳам гапни айлантириб.

— Энди, ака, Жумабозор очилганидан бери шу ерда тирикчилик қиламиз. Қаернинг нимаси яхши бўлишини биламиз-да, — деди олибсотар ҳам.

— Сизни яхши таниб турибман, Норбек нўхатфурушсиз, — деди Эргаш.

— Ассалому алайкум, ака, энди биз ҳам бекорга бу ерда турганимиз йўқ, тирикчилигимиз шунинг орқасидан… Бозорга кирсангиз юкингизга эга кўпайиб кетади, ҳозир, биласиз, ёш-ёш болалар ҳам кўтара    майиз, нўхат олиб сотишга ўтиб кетган. Улар на кичикни билади, на каттани, на бозорнинг шартини. Ўшанга сўраяпман, юк қаерники, деб, агар савдомиз пишса, ўзим кўтарасига олиб қўявераман, — деди Норбек.

— Ҳали бозорга кирмаган бўлсак, нарх-навони билмасак, — дея иккиланди Эргаш нўхатфурушнинг астойдил харидор бўлаётганидан қувониб турса-да.

— Э-э, ака, шуям муаммо бўлдими, машинани бир чеккага қўйинг, кейин ичкарига кириб бозорнинг энг олди нўхатининг пулини сўраб кўринг. Мен сизга сиз айтган нархда пул бераман. Нима дедингиз? — деди Норбек Эргашнинг иккиланаётганини сезиб. У бундай ҳолатларда нима деб сотувчиларни кўндиришни, қай йўл билан уларнинг кўнгилига йўл топишни билади. Чунки эсини танигандан бери бозорда. Бир кўришда кимга нима деб гапиришни билади.

— Бўлди гап йўқ, ука, унда мен бозорга бирров кириб чиқиб, нарх-навони билиб келай… — Эргаш Норбекка шундай деди. Сўнг ҳайдовчига юзланди. — Мен ҳозир келаман.

Эргаш бозорда кўп қолмади, узоғи билан ўн-ўн беш дақиқада қайтиб келди-да, уни юк машина ёнида интиқлик билан кутиб турган Норбекка сўз қотди:

— Бу дейман, нархлар анча қимирлаб қопти-ку!

— А, энди шунинг учун ҳам бозорда, ака, кечаги гап билан бугунги гап бир-бирига тўғри келмайди…

— Шундай-шундай, — ўзича бир нималарни чамалади, шекилли, ўйланиброқ гапирди Эргаш.

— Нима қилдик, ака? Агар маъқул десангиз, машинада бор юкингизни ўзим оламан. Гапим гап! — деди Норбек нўхатфуруш.

— Лекин… — нима дейишни билмай иккиланди Эргаш.

— Лекин-пекинини билмайман, ака, шаҳарлик биттасига шу бозор эллик тонна юк тайёрлаб бераман, деб ваъда бериб қўйганман. Ўшанинг учун бозорнинг шартини ҳам бузиб, умримда биринчи марта кўчага чиқиб «йўлурди» савдо қиляпман. Бўлмаса менинг гапим ҳам бозорда ерда қолган эмас, бир хил пайтлар бўлади, бутун Жумабозорнинг майиз ё нўхатини ўзим оламан. Одамлар мен қўйган нархга қараб нарса сотишади, ака! — деди Норбек Эргашнинг ўнг қўлини икки кафти орасига олиб қисар экан. — Шундай вақтлар бўлади-ки, «Бўлди, бошқа юк олмайман», десам ҳам «Насияга бўлсаям, майли», деб ташлаб кетишади. Аммо ҳозир, айтдим-ку, биттасидан пул олиб қўйганман. Ўшанга айтган юкини қилиб беришим керак, бўлмаса белафз бўлиб қоламан.

— Ҳай, бўпти, қанчадан берасиз килосига? — деди нўхатфурушдан яхшигина пул ундиришини сезган Эргаш.

— Бозорда нўхат неча пул бўлса, ўшандан минг сўм кўп бераман. Бўладими?

Эргаш нима дейишини билмай қолди. Чунки у нўхат бозордаги нархни эшитиб анча шошиб қолган, бу нарх Хуршид айтганидан деярли икки баробар баланд эди.

— Яна нега иккиланяпсиз, ака? Агар кам десангиз, бозорга кирмаймиз, машинани уйга ҳайдайсиз, ўша ерда тортиб оламиз, тарози пули ҳам ёнга қолади, — деди Эргашнинг хаёлидан нималар ўтаётганидан бехабар Норбек. — Мана, қаранг, ака, ҳаммаси йирик: эллик мингталик, юз мингталик пуллар. Бир қоп қилиб кўтариб юрмайсиз.

— Э-э, бизга майда қулай, ишлатишга осон, йирик пулнинг ҳисобидан адашиб кетасан, одам, — деди Эргаш айтишга бошқа гап тополмай.

— Гап йўқ, майда десангиз майда, йирик десангиз йирик, кўкиданми, евроми, айтинг, есть қиламиз! — деди савдоси пишиб келаётганидан кайфияти кўтарилган Норбек. — Қани, бўлмаса, ўн бир мингдан бор бараками?!

— Ие, ҳали тарози пули дегандай ҳам бўлдингиз-ку!

— Бўлди, ака, ўша беш юз сўмдан тарози пули сиздан айлансин! Жонингиз соғ бўлса бўлди! Килосига ўн бир мингдан плюс тарози пули! Бараками?!

— Барака!

* * *

Эргаш шу ёшга кириб Норбек нўхатфурушдек дангал одамга дуч келганини эслай олмайди. Мард одам экан, ёнига икки йигитни қўшиб   уйига жўнатди. Халта-халта нўхат машинадан туширилиб, тўғри катта тарозининг устига қўйилди. Жами беш тонна уч юз кило нўхат чиқди, бу Хуршид айтганидан ҳам, Эргаш чамалаганидан ҳам анча кўп эди.

Бозорда яна нўхат олиш билан банд Норбекнинг олдига оғзи қулоғида қайтган Эргаш нўхатфурушдан салкам олтмиш бир миллион сўм пулни оларкан, қўллари тугул, ҳатто оёқлари ҳам қалтириб-қалтираб кетди. Унинг бу ҳолатини кўрган Норбек мийиғида кулди. Чунки ўзи ҳам умрида биринчи марта катта пул ушлаганида оёқ-қўли қалтириб, негадир боши айланиб кетгандек бўлганди.

* * *

Эргаш Тўбай кабобпазнинг ошхонасига кириб, қорнини тўқлаб, камига тўрт-беш пиёла «оқи»дан «уриб» олгач, хизматчини чақириб, ҳисоб-китоб қилди-да, худди оқ халтачага пул эмас, тилла солиб юргандек ғўдайганча расталарни оралади. Хаёлида ҳамма унга қараётгандек эди, шу сабабли Эргашни тер босди. Кейин  чеккароқ бир жойга чиқди-да, халтачадаги пулни санаб, иккига ажратаркан, «Бу Хуршиднинг пули, тўрт тонна саккиз юз кило», деб қўйди гарчи кимнинг фойдасига адашаётганини яхши билиб турса ҳам. Жами 28800000 сўм ажратилди, албатта, Норбек нўхатфурушга сотилган нархда эмас, балки Хуршид айтган нархда. Сўнг эринмасдан Тошкентга кетадиган киракашларни топиб, улардан бири билан келишиб, Хуршиднинг телефон рақамини берди-да, «Мана шу пулни бугундан қолдирмасдан Тошкентга етказасан!» дея тайинлади. Кейин анчадан бери кўришмаган улфати Бурхонни учратиб қолиб, иккиси яна Тўбай кабобпазнинг ошхонасига қараб йўл солишди. У ерда қанча ўтиришди, нималар еб, қанча ичкилик ичишди, ҳеч ким билмайди…

* * *

Осмонни тўлдириб келган қоп-қора булутлар Оқтов билан Қоратовнинг ўртасига келганда туриб қолди гўё. Кейин ёмғир ёғди. Орадан икки соатлар ўтиб, тоғдан сойларни тўлдириб сел келди. Янгиқишлоқ ёнидаги қирда қўй боқиб юрган ўн-ўн икки ёшлар атрофидаги тўрт-беш чоғли болалар анчадан бери сойда турган оқ «Жигули»ни ҳайқириб келаётган сел қай тариқа чирпирак қилиб оқизиб кетганига гувоҳ бўлишди. Уст-бошлари жиққа ҳўл бўлиб кетганига қарамасдан бўтана сувда бир кўриниб, бир кўринмай кетаётган «темир тулпор» ортидан ҳовлиққанча югураётган болакайлар бир кунда топган пулига машина сотиб олган ва маст ҳолда йўлнинг ўртасида ухлаб қолган Эргашнинг «Жигули»си билан бирга селда оқиб кетаётганини билишмасди.


Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 393 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz