Seshanba, 31.12.2024, 01:17
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 7 » Ҳикоя: Хаста қалбнинг бахти

06:38
Ҳикоя: Хаста қалбнинг бахти
Тўй тугаб, меҳмонлар уй-уйига тарқалган. Эргаш ота ўғли билан келинини узоқ дуо қилгач, унга қайнона Фарида ая ҳам қўшилди.
— Илоҳим, қўш фарзандлар берсин, қўшганинг билан қўша қариб, шу уйларда туп қўйиб, палак ёзинглар!

Йиғилганлар «Омин!» дея юзига фотиҳа тортди.

Воҳид оилада битта ўғил. Иккита синглисидан бири узатилган, бири эса ногирон… Мавлуда Воҳидлар яшайдиган уйдан сал нарида туради. Бир-бирига кўнгил қўйган ёшларни иккала томон ҳам қаршиликсиз қабул қилиб, мана, тўй қилишди. Мавлуда деярли қўшниси бўлган бу оила билан яхшигина таниш. Олис қишлоққа узатилган Зарифа ҳам икки-уч ойда бир келар, Зулфия эса болалигида фалокат туфайли бир оёғи калта бўлиб битгани учун оқсоқланиб юрса-да, уй юмушларини бемалол бажаради.

Мавлуда институтда ўқийди. Ҳар куни қайнотасининг машинасида ўқишга қатнайди. Уйга келганида, овқат пишган, ҳовли чиннидек қилиб супурилган-у, тапчанга жой ҳозирланган бўлади. Зулфия келинойисининг истиқболига чиқиб:

— Яхши келдингизми, келинойи? Ойим ҳали келмади, овқат тайёр, дарров кийимларингизни алмаштириб чиқинг, ҳозир акам ҳам келиб қолади, — дерди.

Мавлуда бошида бундай ҳаётга кўникиш-кўникмасликни тушунолмади. Лекин курсдошлари, «Сенга маза-да, Мавлуда, шундоқ қайнсинглинг бор, ҳамма ишнинг уддасидан чиқади. Биз эса қозон-товоқ, кир-чирнинг ичида қандай умримиз ўтганини сезмай ҳам қоламиз!» дейишарди.

Бу гаплардан Мавлуда тўлқинланиб кетар, қайнсинглисига нималардир илингиси, қандайдир яхшилик қилгиси келарди. Ўқишдан қайтаётганида атир, майда-чуйдалар ёки китоб сотиб оларди. Зулфия ҳам келинойисидан миннатдор.

Бир куни Мавлуди эридан:

— Воҳид ака, Зулфияга бирорта жойдан совчи келса, узатармидинглар? — деб сўради.

Воҳид узун ух тортди.

— Қанийди, Мавлуда, ота-онам ҳам қариб қолди. Уларнинг энг оғриқли жойи ҳам шу. Онам бечора нуқул менга «Биздан кейин сингилларингни ташлаб қўйма, уларга ғамхўрлик қил», дейишдан чарчамайди. Зарифа бир уйнинг бекаси. Унинг оиласидан кўнглим тинч. Куёв уни еру-кўкка ишонмайди, аммо Зулфия… Қанийди, ўша фалокат бўлмаганида… Шу синглим ҳам бахтини топиб кетган бўларди — деди Вохид.

Мавлуда бу гаплардан сўнг ўзича қайнсинглисига мос йигит ахтара бошлади. Бу ҳақда ойисига айтганида, «Болам, билмай бу ишга аралашмаганинг маъқул, яна қайнона-қайнотанг, қизимни сиғдирмаяпти, деб ўйлашмасин», деди.

Мавлуда эса «Ойи, нега ахир унинг ҳам бу дунёда оила қуришга, бола-чақали бўлишга ҳаққи бордир?» деб ўз фикридан қайтмади…

Орадан тўрт-беш ой ўтиб Мавлуданинг бўйида бўлди. Суюниб кетган Фарида ая билан Эргаш ота келинга суюнчи бераркан:

— Зулфия, келинойингга қараб тур, қизим, ош-овқатларга ўзинг жавобгарсан-да, энди, — дейишди.

— Ойижон, ўқиш деб шундоғам ҳеч нарсага улгурмаяпман… Зулфияхон бор бўлсин, уйда йўқлигимни билдирмайди. Илоҳим, уларга ҳам шу бахт насиб этсин… — деди келин.

Шундай бўлса ҳам Мавлуданинг ўқиши тизгинидан чиқиб кетди. Асли талаба келинлар учун бу одатий ҳол эди. Бир куни уларникига келган курсдош дугонаси Наима:

— Вой, ўртоқжон, суқсурдеккина қайнсинглинг бор экан-а, бунча чиройли… — деди ҳавас билан Зулфияга қараркан. — Қош-кўзларини, киприкларини қара, мен пардоз қилиб ҳам бунақа чиройли бўла олмайман…

— Дугонажон, нимасини айтасан, шу синглимнинг ҳам бахти очилиб, жойини топиб кетсайди, — деди маъюс тортиб Мавлуда.

— Қайнсинглингни узатасизларми?

— Албатта, узатамиз… Жойи чиқса, албатта, узатамиз, дейишяпти…

— Ҳа, жуда яхши-да…

Дугоналар у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиргач, Наима кетар чоғи ҳовлида куймаланиб юрган Зулфияни ёнига чақириб, унинг юзидан ўпиб қўйди.

Орадан бир кун ўтиб Мавлуда ўқишга чиқди. Гапи анча йиғилиб қолган дугоналар кеч тушганини ҳам пайқамай қолишди.

— Вой, ўлмасам! — деди Мавлуда соатига қараб.

— Тинчликми, юрагимни ёрворай дединг-ку!.. — деди Наима ёқасига туфларкан. — Нима бўлди?

— Бугун Зулфиянинг туғилган куни. Юр, тезроқ дўконга бориб совға олайлик…

Икки дугона шоша-пиша дўконлар оралаб совға олишди.

— Менга қара, бугун уни бирорта кафега чақириб меҳмон қилсак-чи? — деди Наима кутилмаганда.

— Унамайдими, деб қўрқаман…

— Воҳид акага қўнғироқ қилайлик, Зулфияни олиб бу ёққа келишсин… Маза қилиб ўтириб кетади, одамларни кўради, чигали бироз ёзилади, дейман-да…

— Ҳа, ростданам…

Мавлуда Воҳидга мақсадини айтди:

— Жон Воҳид ака, кўндиринг… Ойим билан дадамга ҳам айтинг…

Акасининг дабдурустдан айтган таклифи Зулфияга ҳам ёқди.

— Майли, — деди ийманибгина.

Зулфия биринчи марта туғилган кунини уйидан ташқарида нишонлади. Ҳаммаси қандайдир ўзгача, ҳар йилгидан бошқача бўлганидан Зулфияга ижобий таъсир қилди. Ҳамма нарса унга ҳайрат берарди.

— Келинойи, раҳмат сизга. Мени ўйлаганингиз, мен билан бирга юришга уялмаганингиз учун… — деди Зулфия уйга қайтишаётганида.

— Вой, ўзимнинг сингилжоним… Бунақа байрамлардан ҳали қанчасига борамиз, тўғрими, Воҳид ака?

— Ҳа, тўғри айтяпти келинойинг… — деди синглисининг самимий қувончини кўрган Воҳид.

Уйга қайтишгач, Мавлуда Зулфияни хонасигача кузатиб қўйди. Шу кунгача унинг хонасига кирмаган экан. Деворда қизнинг бахтли кунларидан эсдалик бўлган синфдошлари билан тушган суратлар осиғлиқ турарди.

— Вой-бў, мана бу ёнингиздаги йигит бунча кўркам? сизга қараши ҳам бошқача-я!..

Зулфия расмга бироз тикилиб турди-да, қиёфаси тундлашди:

— Келинойи, чарчадим…

Мавлуда билдики, қачонлардир Зулфиянинг ҳам севгиси бўлган. У ҳам олам-олам орзулари, кўнглидаги инсон билан бахтли бўлиш нияти ила яшаган. Шу ўйлар билан қайнсинглисига хайрли тун тилаб, хонадан чиқиб кетди. Лекин ўша сурат анчагача кўз олдидан кетмай юрди.

Ўқиш тугаши арафасида Наима дугонасига: «Ўртоқжон, шу қайнсинглингни бизга келинликка берсанг-чи?» деб қолди.

— Жиддий айтяпсанми?

— Ҳа, укам бор, исми Аъзам. Нуқсони бўлгани учун у ҳақда ҳеч кимга гапирмаганман. Биласанми, ўзи соғлом туғилганди. Болалигида онам ўчоққа андармон бўлиб қолганида укамнинг устига самовар ағдарилиб қўли қаттиқ куйган… Шундан сўнг бир қўлини… Хуллас, унинг битта қўли йўқ…

Шунда Мавлуда нега Наима уларникига тез-тез бориб турганининг сабабини тушунгандек бўлди.

— Биласанми, иккисининг ҳам кўнгли нозик. Битта арзимаган гап ҳам нафсониятларига қаттиқ тегиши мумкин. Шунга… шу пайтгача сенга айтмагандим. Укамни аранг кўндирдик… Иккиси бир-бирини кўришсин, агар маъқул келса…

Мавлуда бу ҳақда кечаси қайнонасига айтди.

— Майли, бирор кун келишсин, лекин Зулфияга билдирмай турайлик, қизим бечора яна сиқилиб қолмасин, дейман…

— Ҳа, албатта, унга билдирмаймиз, агар иккиси бир-бирига ёқса…

Бир неча кун ўтиб Наима онаси билан келди. Меҳмонларни Мавлуданинг ўзи кутиб олди. Зулфия ҳам ора-орада меҳмонларга чой-нон олиб кирди. Шунда Наима стол тагидан онасининг оёғини босиб имлади.

— Ҳа-а, қизим ҳадеб ўртоғини мақтагани-мақтаган. Шунга қани, ўртоғинг туғмасидан бирров кўриб келайлик-чи, дегандим… — деди она хижолат чекиб…

— Кўчада ҳам меҳмон бор экан, мен ҳали дўконга чиққанимда кўргандим, ичкарига таклиф қилмабмиз-да, — деди Зулфия хижолат бўлиб.

Меҳмонлар бир-бирига маъноли қараб қўйишди…

Орадан уч кун ўтди. Ҳовлида юмуш билан юрган Мавлуда бирдан қаттиқ оғриқдан ўзини йўқотиб қўяёзди. Фарида ая минг айланиб-ўргилиб келинини туғруқхонага олиб борди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳамшира уларга «Ўғил набира муборак!» дея суюнчилади. Мавлуда боласини бағрига оларкан, унинг ширин исини тўйиб-тўйиб ҳидлади. Она-болани палатага олишгач, телефони жиринглади. Наима экан.

— Мавлуда, суюнчи бер, яқинда уйингга оқ ўрарга борамиз. Аъзам бир кўришдаёқ қайнсинглингни ёқтириб қолибди! Дўконга чиққанида кузатган экан, жавобини сўрасак, чиройли қиз экан, менинг тақдирим шу… деса бўладими, — дея дугонаси ҳаяжонини босолмасди.

— Икки марта суюнчи унда, — деди Мавлуда ҳам, — ўғил жиян муборак, ўртоқжон!

Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас Мавлуданинг боласига келган бешик тўйи Зулфиянинг оқ ўрарига қўшилиб кетди…

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 432 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz