Seshanba, 31.12.2024, 01:53
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 6
Mehmon: 6
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Iyul » 15 » Ҳикоя: Қалтис қасос

09:55
Ҳикоя: Қалтис қасос
Чироқлар, полиция машинасининг сигнал товушлари, дўкондан қочиб улгурган одамларнинг бақир-чақири, қулоқларим остидан кетмади. Оёқларим титраяпти, кўзларимни асабдан тез-тез пирпиратяпман. Лекин қўлимдаги ягона нажотни — қуролни туширгим йўқ. Тўппончани касса олдида йиғлаб турган эркакнинг пешонасига тирадим.

— Ташқаридаги итларни чақирганинг учун сени нима қилай, қария? — секин гапирсам-да, шивирлашим бу одам учун қанчалар таъсир ўтказаётганини сезиб турибман.

— Илтимос, отманг!

Атрофимга аланглаб қўяман. Ҳамма жон талвасасида қочмоқда. Кимдир мувозанатни йўқотганидан супермаркетнинг силлиқ, тоза, ойнадай шаффоф полида сирпаниб кетай дейди, кимдир гўё бомба тушиши мумкиндай курткаси билан бошини ёпиб олганча ёнидагиларни туртиб-туртиб югуряпти. Ва яна кимдир вазиятдан фойдаланиб маркетдаги қўлига илинган нарсани киссасига уриб қочмоқда…

— Сенингча, мен жуда ёмон одаман, а?! — ичимдаги аламни изҳор этиш учун овозим борича бақирдим. — Бу ердагилар эса фаришта, ҳаммангиз фариштасиз! Гўёки сен тинчгина яшаб юрган, ҳаётингда қанча оғир кунлар бўлишига қарамай, тўғрилик йўлидан адашмаган инсонсан-у, мен эса жаҳаннамга биринчилардан кирадиган ярамасман, шундайми?! Ўз кўзларим билан кўрдим-ку, боягина анави кассир қизга қандай кўз сузаётганингни!

Пулларни олгач, уни жазолаш учун қуролни оёғига ўқталдим. Лекин… Шу пайт у менга тик қаради. Кўзларим кўзлари қарига кириб кетгудай эди. Дафъатан хаёлимда бизни туманга ўхшаш нарса ўраб олди. Менда бундай ҳолат жуда кўп содир бўлар ва бундай кезларда ўзимни йўқотиб қўярдим. Гўё бу супермаркетда, умуман, бу дунёда мен ва мана шу дийдираб турган эркакдан бўлак ҳеч ким йўқ. Унга қарарканман, тирноқларимнинг учигача зириллашни туйдим. «Дада, бу сиз-ку, дада!» дедим пичирлаб. Илиқлик! Танамни эгаллаган яна бир ҳис. Ичимдаги ғазаб, нафрат, ҳайвоний феъл-атвор бари ўзгариб, ўша илиқлик кўзларимга аламли, лекин ёқимли кўз ёшларини тўлдирди. Чунки дадам менга ҳеч бундай қарамаган, у доим қаҳри қаттиқ, совуққон эди. Лекин бу қарашлар… Нажот истаб турган, ҳокисор, умидсиз… Мен бутун умр кўришни истаган, доим муштоқ бўлганим ўша меҳрли кўзлар! Биз болаликдаги қайғуларимизни эслаганда, қанчалар катта бўлмайлик, маъюсликни ҳис этамиз, хўрлигимиз келиб, ўзимизни нотавон сезишимиз ҳам шундан. Ҳозир ҳам айнан шундай туйғулар қийнарди мени.

Ташқаридан келган махсус хизмат вакилларининг овози мени бир зумлик карахтликдан уйғотиб юборди ва дарҳол ўзимга келдим. «Бу менинг дадам эмас, яна ўхшатибман!» дедим ва қўлимдаги пулларни олиб, орқамга қарамай қочдим. Эркакка эса озор беришга-да, қўлим бормади…

Шаҳарнинг марказида жойлашган баланд бинонинг энг тепа қаватида яшайман. Бахтли, ҳар нарсадан ҳайратга тушиб юрадиган одамларни кўрсам, ажабланаман. Уларга ўхшагим келади. Ўттиз беш ёшга кирганимга қарамай, бирор қизга кўнгил ҳам бермаганман. Хуллас, ҳаёт тарзим одатдаги яхши инсонларникидан фарқ қилади. Ҳа, мен ёмон одамман. «Одам эмас экансан», деб ҳам кўп гапиришади. Бу сўзни илк бор дадамдан эшитганман: «Одам эмассан!»

* * *

Юрагим сиқилиб қабристон томон йўл олгандим. Дадамнинг қабри олдига келганимда юрагимни яна титроқ босди. «Сиз мени яхши кўрмагансиз! Сиз мени ҳеч қачон қучмагансиз! «Баракалла, ўғлим», демагансиз!» Мен беш яшар боладек тиззаларимни қучиб, дийдиё қиларканман, бурнимни тортиб-тортиб қўярдим. Хўрлигим келар, ўтмиш ёдимга тушгани сари қулоқларим остида отамнинг бақиришлари, сўкиниши, пўлат арқоннинг ҳавода увиллаган товуши эшитиларди. Қулоқларимни ёпиб олдим, ўтирган еримда тебраниб «Сиз мени ёмон кўргансиз, туғилишимни истамагансиз, менинг дунўга келишимни хоҳламагансиз!» дея бақирардим. То ёнимга келиб мени жим қилишмагунларича шу алфозда ўтирибман.

— Сенга иш бор, бир йигитни гаровга олиш керак! — телефон қўнғироғидан ярим кечаси чўчиб уйғонганимда эски танишимнинг овози келди.

Эртаси куни айтилган жойга дўстларим билан бирга бордик. Қандайдир тунги клубда бизга керакли йигит дўстлари билан рақс тушаётганди.

Йигитни кузатарканман, унинг бу ҳаётда ҳеч қандай қийинчилик кўрмаганига амин бўлдим. Ширакайф кўзлари билан даврадаги гўзалларга қараб ҳиринглаётган, сўнг ортига ўгирилиб ўзига ўхшаган дўстлари билан гиёҳванд модда истеъмол қилаётган бу йигитчанинг мендан нима кам жойи бор, дея ўйланардим. Бироздан кейин уни табриклаш учун отаси уч-тўртта шотири билан ресторанга кириб келди. Дадасидан совғанинг зўрини олган эрка ўғил машина калитини ўртоқларига кўрсатиб мақтанди. Бироқ отаси… Бу йигит билан фарқимизни топгандайман! Йигит отасининг эркалаш учун узатилган қўлини қайтариб, энсасини қотирди. Яхши кийинган қария эса атрофдагиларнинг олдида хийла хижолат тортди-да,                   «Яхши дам олинглар, ёшлар», деб шотирлари билан чиқиб кетди. Саҳна кўринишини кузатишга ортиқ тоқат қилолмасдим. Шерикларимга ишора қилдим-у, ими-жимида ишни битирдик. Маст йигитчани алдаб чақириб олиш ва бошига мириқиб бир тушириш қийин кечгани йўқ.

У кўзларини очганида ўзини қоронғи жойда, қўллари боғланган ҳолда кўриб қўрқиб кетди чоғи, типирчилашга тушди.

— Қаердаман? Мени нега боғлаб қўйдингиз?!

Унга яхшилаб қарадим. Қотмадан келган, баланд бўйли, озғин, сочлари корейс йигитлариники каби турмакланган, нимжонроқ йигит. Қизларникига ўхшаган нозик, оппоқ қўллари билан ўзича арқонни ечишга уриняпти. Бора-бора йиғлашга ҳам тушди.

— Нима, сизга пул керакми?

Унинг юзига мушт туширдим. Аслида-ку, унга тегиш мумкин эмасди, лекин негадир уни дўппослагим келди.

— Овозингни ўчир! — шерикларимнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, унинг сочидан тортдим. — Биласанми, ҳозир сени нима қиламан? Биринчи ўринда сочингни калга олиб ташлайман! Ҳа-а-а, кейин сени чиройли қилиб бўянтирамиз, ўзи ҳам роса чиройли қиз бўлсанг керак-да!

Хохолаб кулишим, қарашларим йигитчани қўрқитгани аниқ. У менга телбага қарагандай ҳайрат ва ваҳима билан боқар, тез-тез нафас оларди. Инсон баъзан ўзидаги ички ҳиссиётларнинг сабабини англолмайди. Менда ҳам кўпинча шундай бўлади. Бу йигитни ҳам ўзимга номаълум ҳислар таъсирида қўлимдаги тўппонча билан отиб ташлагим келаётганди.

— Мени қўйиб юбор, дадамга айтаман, сенга кўпроқ, анчагина кўпроқ пул беради… — жон талвасасига тушган йигит атрофга аланглаб қўяркан, умидли кўзларини катта очди, — ўйлаб кўр..

Гапини охиригача етказмасидан яна бир мушт чаккасига тегди.

Эҳтимол, қонимни қайнатаётган нарса чиндан ҳам ҳасаддир. Фақат бу мол-дунё, обрў-эътибор учун қилинадиган ҳасад эмас, балки йигитнинг севимли ўғил экани ичимдаги аламзадаликни кучайтирарди. Шу пайтгача унинг отаси билан телефон орқали гаплашдик. Қариянинг йиғлаши, мана шу такасалтанг, гиёҳванд ўғлига куйиб-ёнишлари, уни ардоқлаши… Қизиқ! Демак, оталар ана шундай меҳрибон бўлиши мумкин экан-да! Боласи учун ҳар нарсага тайёр бўлиши, фарзанди деб йиғлаши, у учун яшаши…

Эртаси куни, бизга буйруқ берган танишим қўнғироқ қилгач, йигитчани отасига топшириш учун машинага ўтқаздик. Режага кўра бораётган манзилимизда ҳеч ким бўлмаслиги, биз пулларни олиб, йигитнинг отасини ўлдиришимиз керак эди.

Майдоннинг ўртасида костюм-шим кийган, қўлидаги сумкани чангаллаганча турган эркакнинг кўзлари ўғлида. У боласига шунчалар меҳр-муҳаббат билан қарардики! Қўлимдаги тўппончанинг иккинчисини қарияга қададим.

— Салом, меҳрибон отажон! Қани, сумкани оч!

Эркакнинг титраган қўллари сумкадаги пулларни бирма-бир кўрсатди. Унинг мунг тўла кўзларида мен умримда кўрмаган хавотирни пайқадим. Ишончим комил эдики, ҳамма нарсани фарзандидан паст санаган бу одам ўзи билан ҳеч кимни етаклаб келмаган.

— Энди қўйвор мени, мана бу ўйинчоғингни ҳам йўқот, пулни олгинда даф бўл!

— Ўғлим, сен аралашма!

Отанинг киприклари пирпираб ҳаяжонини сездириб турарди. Йигитча эса мендан заррача қўрқмай, отаси томон югурди ва мен томонга сумкани улоқтирди.

— Кўрдингми, дадам мен учун ҳамма нарсага тайёр! — деди у керилиб қўлларини икки томонга кенг ёяркан. — Садақамизни олгин-да, тошингни тер…

— Ҳой, ҳой, болакай, сен ҳали ҳам менинг нишонимда турганингни кўрмаябсан, шекилли? — гарчи асабийлашаётган бўлсам-да, кўзларимни ола-кула қилиб заҳарханда кулдим.

— Ўғлим, бўлди, юр! — гапга аралашган эркак боласининг қўлидан тутиб, қалтираганча базўр гапирарди.

— Нима қиласан, отасанми мени?! — отасининг қўлини силтаб ташлаган йигит бақира бошлаганди. — Аҳмоқ, ҳалиям тушунмаяпсанми, сен ҳам, сенинг анави ерда турган икки пуллик шерикларинг ҳам нишондасиз. Дадам бу ерга бир ўзи келмаган. Тепкини босишга улгурмасингдан, унинг снайперлари қурт тушган миянгни илма-тешик қилиб юборади!

Отасининг ортига ўтиб олган, аммо отасининг ҳатто ёнида турганини кўра олмайдиган бу олифтани юзаки, хом мағрурлик қилиши кулгимни келтирарди. У худди ўрмондан қочган маймундай турган ерида қўлини гоҳ, тепага гоҳ пастга тушириб, кўнгилни айнитувчи олифталарга хос имо-ишоралар қилар, уни жим қилишни истаган отасини ҳам ора-сирада сўкиб, силтаб ташларди. Шу пайт хаёлимга «Пуллар қўлимда, бечора қария эса фарзандини йўқотиш қўрқуви кучлилигидан ёлғиз келгани аниқ. Хўш, мен бу такасалтанг сўтакни ўлдириб қўяқолсам ёки майиб қилсам, гуноҳга қолармидим? Ахир дунёни яна битта чувалчангдан тозалайман, холос!» деган фикр келди. Телбалигим тутди-ю, тепкини босдим.

— Ўғлим! Болажоним!

Йигитчанинг сўкинаётгани, оёғини қучиб йиғлаётгани эшитилар, бироқ менинг қулоқларим кўпроқ бошқа овозни илғарди: «Ўғлим! Болажоним!» Шу тоб мени тез-тез безовта қилиб турадиган ҳислар таъсирига яна тушдим. Ичимдаги вулқон яна қайнай бошлади, бўрон кўтарилди. Хаёлларга берилиб кетгандим. Навбат фарзанди атрофида гирдикапалак бўлиб юрган отани, яъни асл ўлжани гумдон қилиш эди. Шерикларим ҳам қаергадир йўқолиб қолишган. Қўлларим, жисмим бир лаҳзага қотиб қолди. Қурол тутган қўлим қариянинг пешонасини мўлжаллаган. Унинг қўли эса ўғлининг жароҳати устида. Умуман, эркакнинг қўли, кўзлари, бутун эътибори, борлиғи ерда ҳиқиллаб ётган эркатой ўғлида. Мен мана шу он бир нарсани жуда қаттиқ хоҳладим. Йигитчанинг ўрнида бўлиб қолишни! Оёғини ўқ ялаб ўтган, кичкина жароҳатга шунча додлаётган бу йигитчанинг ўрнида бўлишни чунонам хоҳладимки! Англаб етдим, нотаниш бу йигитни нима учун шунчалар ёмон кўришимни тушундим. Ҳасад! Ичимдаги ҳасаднинг, унга нисбатан пайдо бўлган адоватнинг сабаби унинг севимли ўғил эканида эди. Мен ҳеч қачон ҳис этмаган муҳаббат, меҳр ва чексиз эътибордан унинг тўйиб кетгани, энсаси қотиши… Мен учун орзу бўлган ва армонга айланиб, бутун умр хўрлигим келиб яшашга сабабчи туйғуларнинг бари мана шу чилтон йигитда бор эди. У мен бутун умр истаган нарсани оёқ ости қилиши, кераксиз нарсадай улоқтиришга қодирлиги, тақдирнинг тарозисидан норозилик… Мана, мени қийнаган ҳиссиётлар! Хаёлларимда биз турган майдонни таниш туман қоплади. Доимгидай юрак туғёнлари вужудимни ларзага солди, болаликка қайтганимда юз берадиган туманли он… Туман орасида эса «Ўғлим!» дея йиғлаб ҳайқираётган ота. У юзини мен томон бурганида эса менда яна ўша ҳолат юз берди. Яна отамни кўрдим. Ҳа, ҳа, ўз отамни! Ўша қарашлар, ўша чеҳра ҳаммаси таниш. Фақат, биргина нарса, меҳр тўла нигоҳлар… Мен умримда ҳис этмаган, ҳеч қачон кўрмаган меҳрли кўзлар эди бу. Қўлимдаги тўппончани ҳамон қаршимдаги одамга тўғирлаб турибман-у, лекин ичимдаги туғёнлар…

Болалик кезларим ёдимга тушди. Эсимда мен жуда яхши ўқувчи эдим. Ҳеч ким билан уришмайдиган, жанжаллардан узоқ юрадиган, ҳеч кимга қўшилмайдиган бола бўлганман. Менга қараганлар мудом «Киприклари жуда узун, кўзлари эса ниҳоятда маъюс» экан, деган хулоса беришарди. Бошқа болалар каби ўйнаш, тўполон қилиш, шўхликлар қилишга ҳаддим сиғмасди. Чунки у менинг отам, у…

Мен ўз отамни ўлдиришим мумкинми?! У менга тикилиб «Ўғлим, болажоним!» деяптими?! Наҳотки у менга айтяпти бу сўзларни?! Ахир, ахир, у мени доим сўкарди-ку. Эсимда, у мени жуда қаттиқ урарди, азобларди. У доим маст юрар, мастлигида мени боғлаб, ҳушига келгач, ечиб юборарди. Мен ҳар куни дуо ўқирдим. «Дадам бугун ичиб келмасин, мени урмасин, яна қоронғи ертўлада эсидан чиқариб қолдирмасин!» дея дуо ўқирдим. Ҳозир эса отам йиғлаяптими, нола чекяптими?! У мени яхши кўрадими?! Ҳа, у мени яхши кўраркан! Мен бундай отани ўлдира олишим мумкин эмас, у мендан кечирим сўраяпти-ку, ахир. Кечираман! Сўнг ўзим ҳам гуноҳларим учун тавба қиламан. Ва.. Ва биз ота-бола бирга яшаймиз. Мен яхши ўғил бўламан. Ахир у менга «Ўғлим, болажоним!» деди-ку! Қўлимдаги қурол ерга тушганини эшитдим. Мен қалбимда тўла хотиржамликни ҳис қилардим, хаёлларимдаги туманлар тарқашни бошлаган эди гўё. Аммо, аммо… «Ортга ўгирилиш — энг катта хато», деб ўқигандим қаердадир. Ортга ўгирилиб, беш қадам ташламасимдан бирин-кетин ўқ овози эшитилди. Қаттиқ оғриқни жисмимда туйдим. Ўгирилдим. Қўлида қурол билан турган отамни кўрдим. Кўзларимдаги ёш билан оғзимдаги қон баравар оқди, баравар чиқди! Ўшандагина кўзларим ҳақиқатни кўрди.

Кейиг зўрға «Бу менинг дадам эмас, бу унинг дадаси. Яна адашибман!» дея олдим.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 401 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz