TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
«ИККИ КАМПИРГА БИР ЧОЛ…» (ёхуд ер юзидан худосизлар қачон даф бўлади?)
Американинг Калифорния штатида 35 ёшли эркак бирданига икки аёлга уйланди. Тўй ташкил этилди. Даҳшатлиси, иккала «келин» ҳам хурсанд, оғзи қулоғида. Нега?
Маълумотларга кўра, 35 ёшли Ванесса исмли аёл шу ёшдаги Жимми деган эркак билан мактаб йилларида танишган. Бир-бирига кўнгил қўйган. Орадан қанча йиллар ўтиб Ванесса Жиммига кутилмаган бир гапни айтиб қолди. Айтишича, у «лесбиянка» экан. Жимми аввалига довдираб қолди. Умрида бунақа вазиятга тушмаганди. Бироқ муҳаббат қурсин. Ванессанинг бу нуқсонига кўз юмди. Учрашишда давом этишди. Аммо Ванесса Саммер деган 28 ёшли қиз билан ҳам учрашиб юришини айтди. Жимми яна кўз юмди. Кунларнинг бирида Саммерни чақиришди. Ванесса уни Жимми билан таништирди. Яна қанчадир вақт ўтиб Саммерга икковлашиб Жиммига турмушга чиқиш таклифини киритди. Қарангки, Саммер жон деб рози бўлди.
2019 йил апрелида Жимми иккала қизга ҳам баравар уйланди. Тўйга фақат яқин қариндошларни чақиришди. Қариндошларнинг бирлари бу ғалати манзарага эътибор бермасликка ҳаракат қилди. Айримлари очиқчасига норозилигини баён қилди.
Даҳшат! Саммернинг ота-онаси ҳам тўйга келди. Жиммининг ота-онаси эса бўлган ишлардан хабар топгач, тўйга келмади. Улар номақбул ўғилдан жуда ранжишибди. Отаси қолган қондошларни йиғиб: «Худосизлар ер юзидан қачон даф бўлади?», дея ҳайқирибди. Кўз ёш тўкибди. Афсуски, бўлар иш бўлган. Ношуд ўғил икки худосизнинг орасида қолди. Энди то кўзи мошдек очилмагунча шундай яшашга маҳкум.