Петропавловск-Камчатка суди ўзбекистонлик 21 ёшли муҳожир Холматбой Ҳасан ўғлини муҳожирлик қонунларини бузганликда айблаб, мамлакатдан ҳайдаб чиқариш ҳақида ҳукм эълон қилди. Бундан ташқари Холматбой 3 минг рубл миқдорида жарима ҳам тўлайди.
Аслида эса гап буткул бошқа ёқда эди. Айтишларича, Холматбой 27 ёшли Екатерина исмли аёл билан қонуний тарзда бирга яшарди. Екатерина шу йил 9 сентябр куни ўзининг икки гўдагини Холматбойни бегона аёлга рашк қилиш оқибатида сувга чўктириб ўлдирган. Суриштирувлар Екатерина эрини беҳуда рашк қилмаганини кўрсатди. Маълум бўлдики, Холматбой Екатерина билан ўтган йили танишган. Олдинига аёлнинг уйида тез-тез учрашиб юришган. 23 февралда эса расман никоҳдан ўтишди. Аммо дабабали тўй қилиб ўтиришмади. Орадан икки-уч ой ўтгач, Екатерина қизалоқ фарзандни дунёга келтирди. Холматбой Екатеринани боласи билан бирга туғруқхонадан олиб чиқди. Бироқ у шу йил ёзида интернетда Анна деган аёл билан танишиб қолди. Улар хуфиёна учрашишди. Кунларнинг бирида Холматбой Аннани шаърий никоҳига олди. Орадан бир неча кун ўтгач, улар бирга яшай бошлашди. Суд материалларида кўрсатиб ўтилганки, Анна ҳозирги кунда Холматбой билан бирга Ўзбекистонга кўчиб ўтиш учун хорижий паспорт расмийлаштирмоқда.
«Кам-24» агентлиги хабарига қараганда, Екатерина 5 ёшли ўғли ва тўрт ойлик қизи билан Вилючинск шаҳрида яшаб келган. Ўрмон хўжалигида муҳандис сифатида фаолият юритган.
9 сентябр куни Екатерина денгиз соҳилига болалари билан яқинлашиб келган. 5 ёшли ўғлини оёғини осмондан қилиб арқон билан ўзига қўшиб боғлаган. Чақалоғини эса қўлида кўтарган ҳолда сувга шўнғиган. Она-болаларнинг сувга чўкаётганини ўткинчилардан кимдир кўриб қолган-у, дарҳол полицияга хабар берган. Афсуски, полиция ходимлари етиб келиб она-болаларни қутқариб олган маҳал икки гўдак аллақачон ўлим топганди.
Аёл қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Холматбой Ҳасан ўғли ҳозирча Россияда яшаб турибди. Депортация амали бир неча ҳафта ичида адо этилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|