TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Икер Касильяс инфарктдан кейинги ҳаётини гапириб берди
Испания миллий жамоаси ва "Реал” клубининг собиқ дарвозабони, айни пайтда "Порту” шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс инфаркт бўлгандан кейинги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Португалия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, у энди жуда кўп дори истеъмол қилмоқда.
"Мен реалист бўлишим зарур. Мен учун энди энг муҳими – саломатлик. Инфарктдан сўнг мен учун жуда қўрқинчли бўлган: ухлашга, юришга, жисмоний машқлар қилишга қўрқардим. Аммо ҳозир соғлиғим яхши.
Ўшандан бери ҳаётга бўлган муносабатимни қайта кўриб чиқдим ва унинг қадрини кўпроқ англай бошладим”, деди Касильяс.
Маълумот ўрнида, Икер Касильяс 2019 йилнинг май ойи бошида машғулотлар вақтида инфаркт бўлган эди. Унда жарроҳлик ўтказилган, қон айланиш тизими меъёрлаштирилган эди.