Айни вақтда мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқалар кўмагига муҳтож оилаларга ёрдам бериш, Бухоро, Самарқанд, Жиззах вилоятида содир бўлган табиий офатлар, Сирдарё вилоятида кузатилган оғир оқибатли сув тошқини сабаб ҳукумат, ҳокимликлар, вазирликлар ва бошқа давлат идоралари томонидан кўплаб хайрли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу борада бир қанча кўнгилли ва саховатпеша юртдошларимиз томонидан талофатларни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш, уларга шароитлар яратиш борасида имкон қадар ёрдам қўллари чўзилмоқда.
Афсуски, мана шундай мураккаб вазиятда ҳам ўзининг шахсий манфаати йўлида фойдаланиб қолишга уринаётган, саховатпеша юртдошларимизнинг хайрия маблағларига фирибгарлик йўли билан эга чиқишга уриниш ва айрим ҳолларда ёрдам бериш истагидаги юртдошларимиз томонидан уларнинг алдовларига ишониб қолиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли кўринишдаги сохта хайрия гуруҳлари ва жамғармалари ҳақидаги мурожаатларга ишонмасдан, савоб умидида бермоқчи бўлган маблағларингизни фирибгарларнинг ҳисобига ўтказиб юбормаслик ва алданиб қолмаслик учун, аввало хайрия маблағлари йиғилаётганлиги ҳақидаги ҳар бир хабарни текшириб кўриб, уларнинг расмий эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Ижтимоий тармоқда ёки атрофингизда шу каби фирибгарлик ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, зудлик билан ички ишлар органларига хабар беринг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|