TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "Қонунчиликдаги янгиликлар” номли матбуот анжумани ташкил этилди.
Kun’нинг хабар беришича, соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 460-сон қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилмоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходими, майор Азизхон Муродовнинг сўзларига кўра, куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш бўйича маъмурий баённома тузилган ва тўлов амалга оширилган жарималар қайтарилмайди.
Эслатиб ўтамиз, қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.