Тўғрисини айсам, анчадан буён бу қадар мазза қилиб кулмагандим! Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси телеграм каналида эълон қилинган қуйидаги хабар сизни ҳам ичагингизни узиши шубҳасиз.
— 8 сентябрь куни Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасидаги ИИББ биносининг ёнидаги арчада Тошкентда яшовчи мушук қийин ҳолатга тушиб қолди: дарахтга чиқиб, қайтиб туша олмаган момиқвой ва бу ҳақда шошилинч ҳаво алоқаси орқали, баланд овозда "Мяу” деб хабар қилди.
Шу вақтда Ички ишлар бош бошқармаси биносида бўлган ИИБ ходимлари чора кўришди. Махсус техника (зина)дан фойдаланиб, мардоналик билан момиқли спортчини қутқаришди.
Қутқарилган мушук арча устидан арз қилмади, келишмовчилик тинч йўл билан бартараф этилиб, ҳамма ўз жойларига (иш ва уйларига) қайтишди.
Ҳурматли, пойтахтда яшовчи момиқвойлар! Хавфсизлик техникасига риоя қилинг ва баланд тиканли арчалардан эҳтиёт бўлинг!
Биласизми, ҳар тонг балконимиз деразаси қаршисидаги дарахтга бир қитмир мушук чиқиб олиб, олашақшақларнинг чакагини очгани-очган. «Пишт» деган билан ўлақолса кетмайди. Шу безори мушукка ҳам бирор чора кўришнинг иложи йўқмикан-а!
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|