Ифторликка оила аъзоларингизга ноодатий озарбайжонча таом — «Шоҳ-палов» пишириб, уларни хушнуд этинг.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Гуруч — 600 гр;⠀ - Гўшт — 500 гр (иложи бўлса, қўй гўштидан фойдаланиш тавсия қилинади); ⠀ - Пиёз — 300 гр; - Сабзи — 1 дона; - Қуритилган ўрик — 100 гр; - Майиз — 100 гр; - Анжир — 100 гр; - Эритилган сариёғ — 100 гр; - Лаваш хамири — (ўз қўлингиз билан тайёрланган юпқа хамирдан ҳам фойдаланиш мумкин); - Зарчива (куркума) — 1 чой қошиқ; - Туз, мурч ва ошга солинадиган зираворлар — таъбга кўра.
Тайёрланиш жараёни:
- Таом тайёрлашни, эриган сариёғда гўштни қовуришдан бошланг, қизарганидан кейин пиёз, сабзи қўшинг. - Таъбга кўра туз, мурч ва зиравор қўшинг. - Маҳсулотларни ботадиган даражада озроқ сув солиб қайнатинг. - Қайнаб чиққанидан кейин оловни пасайтиринг ва гўшт юмшоқ пишиши учун 30 дақиқа димланг. - Қуритилган ўрик, майиз ва анжир қўшиб аралаштиринг. - Гуручни 5-7 дақиқа давомида қайнаган сувда пишириб олинг. - Лаваш хамирини 5 сантиметр қалинликда кесиб олинг, узунлиги қолсин. - Яхшилаб сариёғ суртинг. - Хамир ёпишиб қолишини олдини олиш учун, қозон ёки товоқнинг ичи ва ташқи томонига ҳам сариёғ суртинг. - Хамирларни идишга айлантириб териб чиқинг. - Унинг учдан бир қисми идиш ташқарисида бўлишига (ош устини ёпиш учун), қолган хамирларни терганда ораси очилмасдан бироз устини ёпишига эътибор беринг. - Хамирлар терилганда очиқ жой қолмаслиги ва яхлит кўриниши керак. - Гўштли аралашманинг ярмини хамир устига солинг. - Устидан гуруч ва эритилган сариёғ солинг. - Юқоридаги сингари такрор гўштнинг қолган қисмини, сариёғ ва гуруч солинг. - Лавашнинг идиш четига чиққан қисми билан ош устини ёпинг ва яхшилаб сариёғ суртинг. - Идиш устини ёпиб, 200 даража қизиган печда 1 соат давомида пишириб олинг. - Таом тайёр, уни суратдагидек кесиб дастурхонга тортиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|