Иссиқ кунларда ёғли таомлар билан қўшиб тановул қилишга айрондан яхшиси йўқ. Айниқса, ифторлик вақтида муздеккина айрон айни муддао. Айрон тайёрлаш учун сиздан кўп нарса талаб қилинмайди. Шунчаки қуйидаги уч маҳсулот уйингизда бўлса етарли: - қатиқ — 2 пиёла; - газсиз, минерал сув — 2 пиёла; - таъбга кўра туз.
Тайёрланиш жараёни: 1. Айронни қанча кўп тайёрламоқчи бўлсангиз, қатиқ ва сувни 1:1 қўшишга ҳаракат қилинг, яъни 3 пиёла қатиққа 3 пиёла сув, 4 бўлса 4, шу сингари давом этаверади. 2. Қатиқни идишга солиб, яхшилаб аралаштириб олинг, қуйқалари қолмасдан бир массага келсин. 3. Минерал сув қўшинг ва аралаштиришда давом этинг. 4. Таъбга кўра туз қўшишни унутманг, айрон шўрроқ бўлса, мазали бўлади. 5. Истагингизга қараб айронга райҳон ёки кўкатлар қўшишингиз мумкин. 6. Аралаштиришда давом этинг, қанча кўп аралаштирсангиз, шунча мазали бўлади. 7. Тайёр айронни музлаткичга қўйиб совутинг. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot ZAMIN.UZ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|