Мавсумий сабзавотлардан тайёрланиладиган пишириқлардан яхшироқ яна нима бўлиши мумкин? Бу сафар сизларга бақлажонли ва серсув помидорли галеталар ретсептини тақдим этамиз. Бундай пишириқ нафақат фойдали, балки жуда ҳам мазалидир!
Тайёрланиладиган егуликка тахминан 30 000 сўм сарф қилинади.*
*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилинади.
Хамирига:Тоғорачага ун, туз, мурч ва қабарт,мани соламиз.
Илиқ сув ва ўсимлик ёғини қуямиз. Юмшоқ хамир қориб оламиз, сўнг елим халтага солиб, 20 дақиқага совутгичга олиб қўямиз.
Асосига:Помидор, пиёз ва бақлажонни паррак қилиб тўғраб оламиз. Бақлажонни устидан туз сепиб, 20 дақиқага четга олиб қўямиз.
Товага ёғ қуйиб қиздириб оламиз ва пиёз ҳалқачаларини солиб, иккала томонини қизартириб қовуриб оламиз.Қовургандан сўнг қоғоз сочиқ устига териб чиқамиз.
Бақлажонларни ҳам ёғда иккала томони қизартириб қовуриб оламиз.Қовургандан сўнг қоғоз сочиқ устига териб чиқамиз.
Совиган хамирни тенг иккига бўламиз.Хамирларни юпқа қилиб ёямиз. Ўртасига озроқ майдаланган сухаридан сепамиз. Четларидан 5 см жой қолдириб, қуйидаги тартибда сабзавотларни териб чиқамиз: бақлажон-пиёз-бақлажон-помидор. Устидан сиркадан бир-нечта томчи томизамиз.
Галетанинг четки хамирларини тепага қаратиб буклаймиз. Қолган хамирни ҳам худди шундай усулда тайёрлаб, патнисга оламиз.
180 C даражада қизиган печда 20-30 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!
Янгидан янги ретсептларни биздан кутиб қолинг ва бизнинг Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|