TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ичимлик сув учун тўловни амалга оширишда ўзгартириш киритилди
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, фойдаланилган ичимлик суви учун тўлов МИБ ходимлари томонидан эмас "Сувоқава” ДУК назоратчилари орқали ундириладиган бўлди. Бу ҳақида Андижон вилоят "Сувоқава” ДУК Матбуот хизмати томонидан ташкил этилган Матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда шу куни қабул қилинган "Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти давлат унитар корхоналарини масъулияти чекланган жамиятлари сифатида қайта тузиш орқали "Ўзсувтаъминот” АЖ ташкил этилди, — дейди вилоят "Сувоқава” ДУК директорининг ўринбосари Зафарбек Фозилов. — Мазкур қарорга асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб истеъмолчилардан ичимлик ва оқава сув тўловларини қабул қилиш амалиёти Мажбурий ижро бюросидан "Сувоқава” ДУКнинг шаҳар ва туманлардаги филиалларига ўтказилди. Шу муносабат билан келгусида ичимлик ва оқава сув учун тўлов "Сувоқава” ДУКнинг "Назоратчи инспектор”лари орқали амалга оширилади. Бунинг учун вилоят "Сувоқава” ДУКга 263 нафар ходимни ишга қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда номзодларни ишга қабул қилиш жараёни давом этмоқда.
Анжуманда таъкидланганидек, вилоятда 2019 йил давомида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматларини яхшилаш бўйича барча манбалар ҳисобидан 182 млрд. сўм маблағ ҳисобига 1 дона ичимлик иншооти, 137 дона ичимлик қудуғи ва 880 км. ичимлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 1 дона оқава сув ҳайдаш насос станцияси ва 12.5 км. оқава сув тармоғида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Ушбу қурилиш ишларининг амалга оширилиши натижасида 112 минг нафардан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланди ва 184 минг нафар аҳолини сув таъминоти яхшиланишига эришилди. Вилоятнинг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 86.2 фоизга (яъни 3.8 фоизга) ортди. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бу борадаги кўрсаткичлар кўлами жорий йилда янада кенгаяди.