«Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилганлар билади. Сериал бош қаҳрамонларидан бири Иброҳим пошша султон Сулаймоннинг яқин дўсти, маслакдоши сифатида алоҳида ўрин тутган.
Ўз даврининг машҳур қўмондони ва буюк вазири Иброҳим пошша Паргали 1493 йили Грециянинг Парга шаҳрида дунёга келган. У оддий балиқчининг боласи эди. Тақдир тақозоси билан болалигида усмонийлар империяси саройида яшашга мажбур бўлди. Ана шу ерда Сулаймоннинг эътиборига тушди. Улар тез орада қалин дўстларга айланишди. Сулаймон империя тахтини эгаллагач, Иброҳим пошшани ёнига олди. Олдинига хос ётоғи қўриқчиси лавозимини берди. Орадан кўп ўтмай, Иброҳим пошша усмонийлар империясининг бош вазирига айланди. У ва Сулаймоннинг синглиси Хадича султон орасида муҳаббатга ўхшаш бир туйғу пайдо бўлганди. Турмуш қуришди. Султон Сулаймон икки ёшга тўй совғаси сифатида бутун бошли саройни ҳадя этди.
Аввал бу сарой отчопар ўрнида бунёд этилгани боис Отчопар дея ном беришганди. Иброҳим пошшанинг ихтиёрига ўтгач, саройни «Иброҳим пошша» саройи деб атай бошлашди.
Иброҳим пошша султоннинг ишончини ҳар томонлама қозона олган. Қолаверса, у кучли дипломат, бир неча тилларда гаплаша оладиган билимдон, такрорланмас қўмондон ва жангчи сифатида ҳам дунёга машҳур бўлган.
Иброҳим пошша 13 йил усмонийлар империяси бош вазири, армия қўмондони сифатида фаолият юритди. Шубҳасиз, мартабаси оша бориши империядаги кўпчилик вазирлар, юқори лавозимли, бадавлат шахсларга ёқмасди. Иброҳим пошша ҳасадгўйлар бир кунмас-бир кун саройига ҳужум қилишдан ҳам тоймаслигини тахмин қилиб, султон ҳадя қилган саройни гўё мустаҳкам қалъага айлантирди.
Иброҳим пошша қатл этилгач, унинг саройидан вақтинча вазирлар резиденцияси сифатида фойдаланишди. Кейин ҳарбийлар казармасига, кўп ўтмай, зиндонга айлантиришди. Яна қанчадир вақт ўтиб бу сарой хориж давлатларидан бирининг элчихонасига айланди. Бир қисмини тикув цехига ҳам ажратишди.
ХХ асрга келибгина саройни капитал таъмирдан чиқариб, Ислом санъати музейи ихтиёрига беришди. «Муҳташам юз йил» сериали экранларга чиққандан кейин эса саройнинг азалий номи қайтарилди. Яъни, уни яна «Иброҳим пошша» саройи деб атай бошлашди.
Ҳозир музей сифатида фойдаланилаётган саройга кирсангиз, Иброҳим пошша давридан қолган қимматбаҳо тақинчоқлар, кийимлар, рўзғор буюмлари, қадимий қўлёзмалар, қўлда тўқилган гиламларга кўзингиз тушади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|