Бир куни шифохона палатасига аравачада навбатдаги беморни олиб келишди. Бу хонада бошқа бемор ҳам бўлиб у дераза ёнидаги каравотда ётарди. Улар танишиб қолишди, дераза ёнида ётган бемор каравотида, ўрнидан қимирлай олмай ётган дўстига ташқи дунёни чиройли қилиб тасвирлаб берарди.
У гоҳ қарши тарафда жойлашган истироҳат боғидаги дарахтларнинг нақадар гўзаллигини, енгил шабадада уларнинг барглари рақсга тушишини ҳикоя қилар. Гоҳ эса йўловчиларни батафсил тасвирларди.
Вақт ўтаверди, ўрнидан туролмайдиган бемор ташқи дунё гўзаллигини ўз кўзи билан кўра олмаётганлигидан қайғуга туша бошлади.
Охир оқибат бемор ҳамхонасини ёқтирмай қолди, кейин эса нафратлана бошлади.
Шундай кунларнинг бирида кечаси дераза ёнида ётган беморни қаттиқ йўтал тутди ва ниҳоят у нафас олмай қўйди.
Иккинчи бемор хатто шифокорни чақиришни ҳам ўзига эп кўрмади. Эрталаб гўзал манзараларни тасвирлаб берувчи ҳамхонанинг вафот этганлиги аниқланиб уни каравоти билан олиб чиқиб кетишди.
Иккинчи бемор ўзини дераза ёнига ўтқазишларини илтимос қилди. У хурсанд эди, энди гўзалликни фақат ўзи кўриб ундан тўсиб турган бемор йўқ эди!
Навбатчи ҳамшира унинг каравотини дераза ёнига суриб қўйганда, у беиҳтиёр ташқарига қараб қалтираб МУЗЛАБ кетти.
– Қаршисида баланд ғиштин девор бор эди холос… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|