![](/_nw/21/35889053.jpg)
Таржима – шунчаки луғатга қараб "тапиллатиб” ўгириб қўйиш дегани эмас. Алоҳида санъат, истеъдод, билим. Тўғри, тил билишнинг ўзи илмлиликдан далолат. Аммо тил билиш – таржимонлик эмас. Таржима улуғ иш. Таржимон таржима қила олиш учун ўгираётган тилининг грамматикасини, лексикасини, фразеологиясини, ҳатто бадиий услуб, публицистик услуб ҳамда сўзлашув услубигача билиши керак. Унинг руҳиятини ҳис қила олиши керак. Шунчаки сўзма-сўз таржима қилиш – бу санъат эмас, фожиага ҳам айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳар бир тилнинг ўз грамматикаси, фонетикасидан ташқари иборалар, мақоллар, сўз бирикмалари, ўз маъноси, кўчма маъноси, хуллас нимаики бўлмасин, ҳаммасини билиш керак. Айтайлик, ўзбекча ҳикоядаги қаҳрамон пулдор дўстидан қарз сўради, бироқ дўсти бермади. Сиз буни қаҳрамон тилида "тарвузи қўлтиғидан тушди”, деб берасиз. Аммо шу ҳикояни италян ёки испан тилига ўгирсангиз-чи? Уларда умиди чиппакка чиқди, қабилидаги ибора бундай эмаску… Агар сиз испан тили фразеологиясини, ибора, кўчма маъно, сўз бирикмаларини мукаммал билмасангиз, унда ҳикоянгизнинг таржимаси қуйидагича кўриниш олади:
У қарз сўраш учун пулдор дўстининг олдига қўлтиғига тарвуз қисиб борганди. Пул йўқ, деганини эшитган заҳоти қўлтиғидаги тарвуз ерга тушиб кетиб, парчаланиб кетди… Қани бу ерда мантиқ? Энг ёмони бундай билимсизлик катта фожиаларга ҳам олиб келиши мумкин. Яъни, битта нотўғри маълумот қирқ йил дарсликларда юрса, қарабсизки, нафақат бутун миллат ўқувчилари, ўқитувчилари ҳам ёлғон маълумотга эга, мажозий маънода айтганда, чаласавод. Айтайлик, Абу атамаси (ёки аффикси)… Битта шу жумланинг оқибатида асрлар бўйи нотўғри "билим” бериб келинди. Оила қурмаган Ибн Сино Алининг отаси, Беруний эса Райҳоннинг отаси деб ёзиб келинди. Янаям шармандалиси, севган қизининг исмини абадийлаштириш учун ўз исмининг ёнига унинг исмини қўшиб қўйганмиш. Агар Райҳон Беруний бўлса, унда Абу атамаси (ёки аффикси) сабзи арчиб ўтирибдими бу ерда? Дахрийларга қарши дин учун курашган одам бўлса, Мусулмонларнинг отасиман деб даъво қилаётган бўлиб чиқадими? Йўқ. Булар шунчаки нотўғри билим. Ярим аср мобайнида ўзимизни тарихни йўқотишгани боис, советларнинг сохталаштирилган тарихини ўқиб, кўникма ҳосил қилиб, ўзимизни алдаб юрганимиз сингари. Амир Темурни мўғул ёки Чингизхонни туркий дейдиганлар сингари ўзимизни алдаш холос. Аслида бунинг замирига етиш энг жўн нарса: сўзма-сўз таржима қилмасдан, туб замирини ўрганиш керак. Хуллас, Абу атамаси (ёки аффикси) отага ишора қилади, аммо кўчма маънода. Изоҳлашдан олдин мисол келтирамиз, Абу атамаси (ёки аффикси) ҳозир ҳам фаол қўлланилади. Масалан, баҳс мунозараларда кимнингдир "бу ишни бемалол эплайман, бу ишни отасиман…” деганини кўп эшитиб қоламиз. Ёки қайсидир танишимиз бирор нарсанинг энг зўрини олган бўлса, "Додасини олибсанми”, деймиз. Мана шу "отаси” ва "додаси” арабчада Абу дейилади ва маънони кучайтириш учун қўлланилади. Кўчма маъно шаклини ясашда Абу «отаси», Умму «онаси» деган шакл яралади. Масалан, "Қуръон карим”га нисбатан "уммул китоб” дейилади. "Китобларнинг онаси, китобларнинг каттаси, буюги”. Ёки Балхга нисбатан "уммул билод” яъни "шахарларнинг онаси, буюги, улуғи” маъносида. Хуллас Уммул ва Абу маънони кучайтириш учун қўлланилади. Райҳонга келсак, Беруний Хоразмдан Райга кетгани, у ерда яшаганига умуман алоқаси йўқ. Райҳон деган қизни севганига ёки ўсимликларга меҳри баланд бўлганига ҳам умуман даҳли йўқ. Арабчада "Рай” – нуқтаи назар, мулоҳаза, ақл идрок дегани. Демак, Абу Райҳон – энг мулоҳазали, ақл идрок султони. Абу Али эса арабчада энг олий, энг улуғ деган маънони беради. Абу Муслим – энг мўмин-қобил, энг муслим-мусулмон, дегани. Наҳотки буни ўрганиш шунчалик мураккаб бўлса. Ахир ҳозирги тахминлар шармандалик эмасми? Абу Али ибн Сино қандай қилиб Алининг отаси ибн Сино бўлади? Қандай қилиб Беруний Райҳоннинг отаси ёки севгилиси бўлади? Тасаввур қилинг, фарзандингиз туғилди, унга Абу Али деб исм қўйдингиз. Сиздан маъносини сўраганда бундай изоҳлайсиз:
– Болам катта бўлади, сўнг уйланади, фарзанди ўғил бўлади ва неварамга Али деб исм қўяди. Шунинг учун мен боламга "Али деган неварамнинг отаси” деган исм қўйдим… Бачканалик… У бола уйланишини, ёки уйланса фарзанди қиз эмас ўғил бўлишини, болага эса Али деб исм қўйишини… ёлғиз Яратган ихтиёр этади. Бунга ишонишимиз уларни шаккока чиқаришимиз демакдир. Уят… Токайгача ўзимизни ўзимиз алдаб, камига бутун дунёга кулгу ҳам бўлиб юрамиз, токайгача… Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|