![](/_nw/54/36803940.jpg)
Қадим замонлардан бери одамлар коинотни забт этишга ҳаракат қиладилар. Ердан ташқаридаги ҳаётни ўрганиш учун қанчадан-қанча кучлар сафланаяпти. Аммо биз ўз сайёрамизда нималар бўлаётганини охиригача тушуниб етмаймиз ҳам.
Ер юзида шундай жойлар борки, у ерга бормаган маъқул. Бир қарашда, бу ҳудуд бошқа жойлардан фарқ қилмайди. Аммо бу фақат биринчи қарашда. Бу жойлар сирли воқеалар билан тўла, гўёки уммон ва атмосфера ғазаблангандек, мисли кўрилмаган даражада, ҳаддан ташқари кучли бўрон ва тўфонлар содир бўлади. Мингдан ортиқ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган сайёрамизнинг энг сирли жойларидан бири "Иблис камари”, деб аталади.
Иблис камари ҳақиқатан ҳам 30 даража шимолий кенглик бўйлаб жойлашган пояс каби Ерни айланиб чиқади ва бешта аномал қисмдан иборат: Бермуд учбурчаги, Иблис денгизи, Гибралтар тожи, Афғон афсонаси ва Гавайи аномалияси. Ушбу сирли жойлар бир-биридан тенг масофада жойлашган ва уларнинг орасидаги масофа аниқ 72 даражага тенг. Қуйида уларнинг учта қисми билан танишинг.
Бермуд учбурчаги
Бермуд учбурчаги – бу Атлантика океанидаги жой бўлиб, унинг ҳудудида ғайритабиий ва тушуниб бўлмайдиган воқеалар юз бераётганлиги билан танилган. Ушбу иблис ўпқони радиусига тушиб қолган ҳар қандай нарса ғойиб бўлади. Христофор Колумб ўша мудҳиш Атлантика ҳудудини кесиб ўтган биринчи таниқли саёҳатчи эди, энди биз уни Бермуд учбурчаги деб атаймиз. Унинг кема журналида денгиз суви, сув ўтлари билан тўлган, компас кўрсатгичининг ғайриоддий хатти-ҳаракати, тўсатдан пайдо бўлган алангаланиш тили ва денгизнинг ғалати порлаши ҳақидаги воқеалар қайд қилинган. Бу ерда океан тубида ҳосил бўлиб, экипаж аъзоларига таъсир қиладиган, ваҳима қўзғайдиган ултратовуш тебранишларни, вақт туйнугига тушиб қолиш ёки бўшлиқнинг ёрилиши каби ҳосидаларнинг гувоҳи бўлиш мумкин. Шунингдек, баландлиги 3-5 метргача тўлиб тошган тўлқинлар тўсатдан 25 метрли "ваҳший” га айланиб, кемани ўз домига тортиб кетиши мумкин.
Гибралтар тизмаси
Кейинги иблис ўпқони Гибралтар тизмаси деб аталади. У Жазоирда жойлашган ва узоқ вақтдан бери ёмон ном билан шуҳрат қозонган. Вақти-вақти билан чўлнинг бепоён кенгликларида қандайдир тушунарсиз совуқ ҳуштак эшитилади. Бир вақтнинг ўзида ҳар томондан эшитилади, шунинг учун унинг манбасини аниқлаб бўлмайди. Аввалига шитирлаш овози эшитилади, аста-секин у ўсиб, қулоқни тешгудай ўткир ҳуштакка айланади. Аввалига бу ҳуштак одамда номаълум хавотир туйғусини келтириб чиқаради, кейин безовталик кучаяди ва бир мунча вақт ўтгач, одамда ҳайвоний қўрқув пайдо бўлиб, уни ваҳима ичида югуришга мажбур қилади. У йўлни танламай, шунчаки бу даҳшатли товушдан қочишга ҳаракат қилади. Даҳшатли ҳуштак бир неча соат давом этиши, одамларни ва ҳайвонларни ақлдан оздириши мумкин. Кейин у қандай бошланган бўлса, шундай тўсатдан тўхтайди.
Иблис денгизи
Энди сайёрамизнинг шарқий ярим шарига назар ташлаймиз. Тинч океанида, Япония соҳилларидан унчалик узоқ бўлмаган жойда ғайриоддийлиги билан Бермуд учбурчагидан қолишмайдиган «Иблис денгизи» деган жой мавжуд. Бу денгизда ҳам мудҳиш ва қўрқинчли ҳодисалар бўлиб туради. Қадимги замонларда ҳам маҳаллий аҳоли денгиз тубидаги бу жойда турли хил денгиз маҳлуқлари, жинлар ва баҳайбат тишли балиқлар яшайди, деб ишонишган. Балиқчилар бу сувларда улар ҳеч қачон китлар ва делфинларни кўрмаганликларини таъкидламоқдалар. Ва бу ерда энг кенг тарқалган ҳодиса – майда тўлқинларнинг тўсатдан ғазабланиб, 15-20 метр баландликка кўтарилишидир. Қўрқинчли жойнинг ҳарактерли белгиси сув рангининг ўзгариши: эрталаб қизғиш рангга эга бўлиши мумкин, ва тушдан кейин у тўқ жигар рангга айланади. Катта ҳудудда сувнинг бақир-буқир қайнаши бегона одамни ваҳимага солиши турган гап. Океан юзаси оқ кўпик билан қопланади, чойнакнинг қайнашига ўхшаш товуш келади, фақат анча баландроқ: бу океан тубидан чиқаётган газлардир.
Бундай тортишиш ўчоғига бориб қолган кема осонгина уммон тубига ғарқ бўлиши табиий. Бу газларнинг зичлиги денгиз сувининг зичлигидан бир неча баравар паст бўлганлиги учун кўп тоннали кема сув устида тура олмай, кўп километрли денгиз тубига чўкиб эмас, биттада тушиб кетади. Ва бу нарса бирданига ва тезда содир бўлади. Шунинг учун Иблис денгизига тушган кўплаб кемалар ўз она тупроқларига қайта олмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|