Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижтимоий тармоқларда гўшт нархи ошгани юзасидан билдирилаётган норозиликларга муносабат билдирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига тирик вазнда гўшт ишлаб чиқариш ҳажмларини 94,3 фоизи деҳқон (шахсий ) хўжаликларига, 4,8 фоизи фермер хўжаликларига ва 0,9 фоизи қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келган.
Маълумотлардан кўриниб турибти, гўшт бозорида ҳеч қандай монополия йўқ ва унда рақобат шаклланган. Шунингдек, бу ўз навбатида республикада гўшт бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб барқарор ишлаб чиқаришни таъминлайдиган саноат ишлаб чиқариш улуши жуда камлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, гўшт ушбу рўйхатга киритилмаган ва унинг нархи ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.
«Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Қўмита томонидан гўшт бозори ўрганилмоқда. Ўрганиш якуни бўйича Қўмита айнан шу соҳада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади», — дейилади хабарда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|