Машҳур турк актрисаси Нургул Ешилчай «Гулпери» сериали орқали мавқеини янада мустаҳкамлади. Шу боисдан актрисанинг мухлислари у ҳақда кўпроқ маълумотга эга бўлишни истайди. Нургул уларнинг қизиқишларини маълум даражада қондириш учун матбуот билан кўпроқ мулоқот қилишга ва уларнинг саволларига жавоб беришга қарор қилди. Унинг «Hьrriyet: Kelebek» нашрига берган интервьюси бунга мисолдир. Интервью чоғида актриса фақат фаолияти ва келажак режалари ҳақида эмас, балки, ўз оиласи ва янги қизиқиши ҳақида ҳам кўплаб қизиқарли маълумотларни айтиб берди.
— Сизнинг янги сумка яратишга қизиқишингиз ҳаммага маълум. Бунга қандай етиб келдингиз?
— Суратга олиш жараёнлари орасидаги танаффус чоғида ишсиз ўтирмасдим. Тикишга қизиқиш менда анча аввалдан бор эди. Айнан шунинг учун бўш дақиқам пайдо бўлгандаёқ тикиш билан шуғулланардим. Тикилган кашталар йиғилиб қолгач, шунчалик кўпайиб кетдики, сумкалар ярала бошлади. Аввалига уларни ўзим осиб юрдим, аммо кўп ўтмай улар дўстларим ва яқинларимга ёқиб қолди. Шунда уларни тикишга улгуролмай қолдим, чунки сумкаларга қизиқиш ортиб борди. Охир-оқибат уларни сотишга қарор қилдим. Ҳозир кўп уй бекалари менинг ғояларимни амалга оширишяпти. Улар шу тариқа менинг харажатларимни қоплашяпти.
— Кашта тикиш қобилиятингизни қачон пайқагансиз?
— Бунга жавоб беришим қийин. Бу ишда қобилият менга Измирда тўй кўйлаклари савдоси билан шуғулланадиган опаларимдан ўтган бўлиши мумкин.
— Битта сумкани тайёрлашингизга қанча вақт керак?
— Бу анча мушкул жараён. Битта сумкани тикишга 4-7 кунгача вақт кетиши мумкин. Кейин сумканинг ўзини тайёрлашга камида яна икки ҳафта керак. Бу сумкалар қўлда тикилади, шунинг учун ишлаб чиқаришга кўп вақт кетади ва мен уларни кўп миқдорда тайёрлай олмайман.
— Бу ишга сизни ким илҳомлантиради?
— Энг аввало, мени дугонам Бесей илҳомлантиради ва ёрдам беради, бунинг учун ундан жуда миннатдорман. У менга жуда кўп ғоя беради. Аксариятига қулоқ соламан.
— Ўғлингиз янги қизиқишингизга қандай муносабат билдиради?
— Ижобий. Ўғлим учун махсус «PlayStation» қаҳрамонларини кашта қилиб тикдим. У хурсанд.
— Ишларингизни қаерда сотасиз?
— Ишларимни сотишга Яликавак Бодрум туманидаги дўконни танладим. Келажакда, балки хорижга етказиб бериш ва интернет орқали сотиш йўлга қўйилар.
— Яқинда «Парчалар» сериалида ўйнагандингиз. Кейин Кўсем образига кирдингиз. Ўзингизда қандай аёллар ёқади?
— Менга турли қаҳрамонларни ўйнаш ёқади. Сериал продюсери менга Кўсем ролини таклиф қилганда, бир сония ҳам иккиланмай дарров рози бўлдим.
— «Муҳташам юз йил. Кўсем империяси» сериали тугаши сизда қандай ҳисларни уйғотди?
— Чиндан ҳам, сериал 30-қисмда тугади ва мен бошқа лойиҳаларнинг продюсерларидан таклифларни қабул қила бошладим. Яна турли ҳикояларни сўзлаб, турли ролларга киришга тўғри келади.
— Янги лойиҳани танлаб бўлдингизми?
— Ҳозирча йўқ. Шунчаки ҳозир таклифларни батафсил ўрганиб чиқишга вақт етмаяпти. Бу билан июнь ўрталарида шуғулланишни режалаштиряпман.
— «Муҳашам юз йил. Кўсем империяси» Туркиядан ташқарида ҳам намойиш этилмоқда. Сизни хорижда танишяптими?
— Ҳа, сериал бутун дунёда машҳур. Табиийки, мени ҳам, бошқа актёрлар сингари, сериал намойиш қилинаётган барча давлатларда танишяпти.
Актриса ҳақида:
Нургул Ешилчай 1976 йил 26 мартда туғилган. Болалиги Измирда ўтган. «Ешилчай» туркчадан «Яшил чой» деб таржима қилинади.
Нургул бошқа турк актёр-актрисаларидан фарқли равишда фаолиятини моделликдан бошламади. Қизалоқ аввал Анталиянинг драма мактабида, сўнг Эшки шаҳардаги университетда актёрлик факультетида ўқиган.
Университетдан кейин мамлакатнинг энг яхши театр гуруҳлари қиз учун эшикларини очди. Нургул ўзининг ижодий фаолиятини театрнинг этакчи роллари билан бошлади. Кинога эса телевидение орқали кириб келган. Илк ролини 1988 йилда суратга олинган комедик фильмда ўйнади. Шундан кейин Нургул учун кинодаги карьераси бошланди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|