Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани қамоқхонада тиббий муолажа қилишдан бош тортишаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг швейцариялик адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа хабар берди.
Адвокат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирган:
Катта ташвиш. Энг сўнгги ахборот:
1. Каримова даволанишдан бош тортяпти; 2. Бизнинг сўнгги зиёратимиздан кейин у қамоқхонанинг тиббий блокидан чиқарилган; 3. Уни олдига шифокорларни киришига руҳсат берилмаяпти ва Гулнора доимий руҳий босим остида қолмоқда.
Аввалроқ, Грегуар Манжа Twitter'даги саҳифасида Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясига боргани ва мижози билан учрашишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар қолдирганди.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида ҳибсга олиниб, жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.
Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|