1. Дунёдаги энг йирик гул «аморфофаллум титанум» Индонезияда қад ростлаган. Унинг бўйи 3 метр келади.
2. Дунёдаги энг қиммат гул сифатида Малайзия «Олтин орхидеяси» эътироф этилади. У экилгач, орадан 15 йил ўтгачгина илк бор гуллайди. Шундай гулнинг бир донаси 5 000 доллар туради.
3. Германиянинг Хильдесхайм шаҳрида дунёдаги энг кекса атиргул қад ростлаган. У бир ярим минг йил олдин экилган экан.
4. Одамлар гул ўстиришни бундан 4 000 йил олдин бошлаган. Айтишларича, бу ишга ҳам қадимий мисрликлар биринчи бўлиб қўл урган.
5. Америкадаги ҳар бир штат ўзининг алоҳида гул рамзига эга.
6. Баъзи гуллардан салатлар, қиёмлар тайёрлаб истеъмол қилса бўлади.
7. Ер юзида қора ва оқ рангли гулнинг ўзи йўқ. Мабодо бори ҳам сунъий тарзда ҳосил қилинган чиқади.
8. Жанубий Америка тоғларида ажабтовур гул бор. У дунёга келгандан кейин орадан 150 йил ўтибгина гуллайди.
9. Атиргулнинг айрим турлари совуққа ҳам чидамли бўлади. Шундай атиргул тури Шимолий Қутбда ўсади.
10. Нидерландия ҳозир ўзининг лолалари билан фахрланади. Аммо аслида бу лолалар 16- асрда Туркиядан олиб келиб ўтқазилган.
11. «Қўнғироқча» деган гулнинг япроқлари пастга қараган бўлади. Шу йўл билан улар танасини ёмғирлардан асрашади.
12. Орбитага олиб чиқилган биринчи гул «арабидорпис» деб номланган. Астронавтлар уни эксперимент мақсадларида 1982 йили «Салют-7» совет орбитал станциясига олиб чиқишган.
13. Австралияда ўсадиган «ризентелла орхидеяси» ер устида эмас, аксинча ер остида гуллайди. Унинг гулларини асаларилар эмас, балки қўнғизлар чанглаб туради.
14. Айтишларича, гуллар ҳам одам танларкан. Улар ўзига яқинлашган одамнинг қанақалигига қараб муносабат юритаркан.
15. Атиргул гуллар қироличаси саналади. Қадимий персларда бир афсона бор эди. Уларнинг айтишича, атиргул ранги дастлаб оппоқ бўлган. Бир куни уни булбул кўриб қолган-у, гулни маҳкам бағрига босган. Шунда атиргул тикони кўксига ботиши туфайли гул япроқларига қон оқиб тушган. Ўша-ўша атиргул ранги қизил қон рангига кирган экан.
16. Ҳиндистонда эса қадимда бир анъана зоҳир эди. Ҳукмдорга ким атиргул совға қилса, битта хоҳиши адо этилган. Атиргулдан тайёрланган ёғ эса қадимда олтин баҳосида сотилган.
17. «Хризантема» япончадан таржима қилинганда, «Қуёш» маъносини беради ва у қадимдан илоҳий ҳисобланган. Шунинг учун хризантема сурати фақат император оиласидагиларнинг кийимларига туширилган.
18. Сибирлик микроминиатюрист Анатолий Коненко буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкиннинг шеърларини тўплаб, уларни атиргул япроқларидан тайёрланган, ҳажми атиги 30* 32 миллиметрли китобчага жойлаган. Бу китобни кейинчалик рафиқасига ҳадя этган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|