1. Энг жажжи гулларни ҳовузчаларда учратиш мумкин. Уларнинг диаметри 1 миллиметрдан ошмайди. Энг йирик гул эса Индонезияда ўсади. Диаметри 90 сантиметр, вазни 11 килограммгача етади.
2. Яна бир йирик гул «аморфофаллум титанум» ҳам Индонезияни макон тутган. Гулнинг бўйи 3 метр келади.
3. Ўрта асрларда ҳақиқий гуллар тили мавжуд бўлган. Масалан, рыцар атиргулни қўлида ушлаб аёлга яқин келса, бу аёлнинг қўлини сўраш маъносини англатган. Олчанинг гуллаган новдаси эса муҳаббат изҳори саналган.
4. Дунёдаги энг қиммат турадиган гул Малайзия олтин орхидеяси ҳисобланади. Бу гул 15 йилда бир марта гуллайди.
5. Германиянинг Хильдесхайм шаҳрида энг қадимий, кекса гуллар ўсади. Мисол учун маҳаллий ибодатхона ёнида қад кўтарган атиргул минг йил олдин экилган.
6. Гул ўстиришни одамлар 4 минг йил олдин бошлашган. Гулзорлар илк бор қадимий Мисрда барпо этилган.
7. Америкада ҳар бир штат ўзининг тимсоли ҳисобланмиш алоҳида гул турига эга.
8. Гулларнинг айрим турларини еса бўлади.
9. Ер юзида қора рангли гул йўқ.
10. Жанубий Америка тоғли ҳудудларида бир гул ўсади. У 150 йил яшайди. Шу вақт оралиғида умуман гулламайди. 150 йил охирида — ўлиш арафасидагина гуллайди холос.
11. Японияда хризантема император гули сифатида эътироф этилади. Япония давлат мукофотларидан бири «Хризантема ордени» деб аталган.
12. Ҳозир Нидерландия ўз лолалари билан дунёга машҳур. Аммо бу гулларни голландлар 16- асрда Туркиядан олиб келиб ўстира бошлашган.
13. Ҳиндистонда гуллардан қурбонлик билан боғлиқ маросимларда фойдаланишади. Уларни ўзлари илоҳий деб ҳисоблайдиган оловда ёқишади.
14. Австралияда қад ростлаган «Ризентелла орхидеяси» ер остида гуллайди. Бу гулни асаларилар эмас, қўнғизлар чанглайди.
15. Дунёда атиргулнинг 50 мингдан зиёд тури бор. Аммо уларнинг барчаси ёввойи наъматакдан тарқалган.
16. Жуда кўплаб гуллар одам танлайди. Айримлари уни ўтқазган одамни хушламаса, ўсишга ўсса-да, гулламайди.
17. Йирик гуллардан ҳисобланган «Хумча виктория регия»нинг бўйи 2 метргача етади ва бу гул 100 килограммгача бўлган одамни кўтариб тура олади. Пастки қисмида ўткир тиконлари бор. Улар гулни балиқларга ем бўлишдан асрайди.
ЛОЛА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР
1. Лола ер юзида бундан 15 миллион йил олдин пайдо бўлган. Ҳозирги кунда лоланинг 80 та тури мавжуд. Шу турлар 1800 та навга ажратилган.
2. Очарчилик йилларида одамлар лола пиёзини ҳақиқий пиёз ўрнида овқатга тўғраб ейишган.
3. Лола бир неча аср давомида Усмонийлар империясининг тимсоли бўлган.
4. XVII асрда Францияда лоланинг пиёзи жуда қимматга сотилган. Йигитлар бўлғуси жуфтига худди шу лола пиёзини совға сифатида тақдим этишган. Тегирмончи эса бир дона лола пиёзига бутун бошли тегирмонини алмашган.
5. Россияга лолани илк бор XVIII асрда Пётр I олиб келган.
6. Эронда лола ватанни ҳимоя қилишда ҳалок бўлган аскарлар тимсоли сифатида қадрланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|