TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Грузиялик ўғрибошини Туркия турмасида ҳеч қандай асоссиз ушлаб туришибди…
Яқинда грузиялик «қонундаги ўғри» Лавасоглу Батумскийнинг яқинлари Тбилисидаги Туркия консуллиги биноси ёнига тўпланиб, зудлик билан ўғрибоши Туркия турмасидан озод этилишини талаб қила бошлашди. Уларнинг айтишича, ўғрибоши бир йилдан бери Туркия турмасида сақланмоқда. Аммо шу кунга қадар унга ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Демак, ўғрибоши асоссиз равишда, инсонийлик ҳуқуқлари поймол қилинган ҳолда турмада ўтирибди.
Горадзе ўтган йил июлида Грузиядан Туркияга қочиб ўтиб кетган. Бунга ватанида унга нисбатан жиноят иши очилгани сабаб бўлган. Ўғрибошини бировлардан қўрқитиш йўли билан пул ундириш, жиноий титулини очиқчасига намойиш этган ҳолда журналистларга интервью бериш, маҳаллий ҳокимият ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларини менсимаслик ва яна бир қатор жиддий жиноятлар содир этганликда айблашган.
Маълумотларга қараганда, ўғрибоши кейинги кунларда Туркия турмасидаги адолатсизликларга қарши очлик эълон қилибди.