TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Коронавирус қутургандан қутурган бугунги кунларда одамлар озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржисига сотиб олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шулар орасида гречка ҳам бор. Экспертлар гречканинг организмга фойда ва зарари ҳақида тўхталишди. Маълум бўлишича, гречка оқсилнинг кони экан. Бундан ташқари, у фосфор, темир, магний, мис ва цинкка бой. Уни аллергияси борлар ҳам бемалол истеъмол қилаверса бўлади. Гречка сийдик ҳайдайди. Организмни турли заҳарли моддалардан тозалайди. Клетчатка ва крахмал ошқозон фаолиятини яхшилайди, ич қотиш ва метеоризмдан инсонни халос этади. У қон томирларни мустаҳкамлайди, артериал қон босимини туширади ва танадаги ҳорғинлик ҳолатини йўқ қилади.
Лекин бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида бўлгани каби гречкада ҳам айрим камчиликлар йўқ эмас. Агар гречкани нотўғри қайнатилса, ошқозонни ишдан чиқариши мумкин. Кимнинг артериал қон босими паст бўлса, гречка емагани маъқул. Чунки гречка қон томирларни бўшаштириб, қон босимини туширади. Мигрен, буйрак ва қандли диабет билан оғриганлар гречкани эҳтиёт бўлиб, яхшиси врач маслаҳатига асосан истеъмол қилишлари зарур.