Барчага маълум, 1991 йил 26 декабр куни СССР Олий Кенгаши давлат парчаланиши ҳақида қарор қабул қилди. Россия президенти ушбу ҳаракатни ХХ асрнинг асосий гиесиёсий фалокати дея баҳолади. Аммо кўпчилик шу қадар улкан ва қудратли давлат қандай қилиб парчаланиши сабабларини билмайди. Ваҳоланки, давлатнинг парчаланиши тепасида фақат бир одам — Михаил Горбачёв турган.
Россиядаги «Левада-центр» маркази социологлари гапига кўра, ҳозирги кунда СССР нинг парчаланишидан ранжиганлар мамлакатдаги аҳолининг 66 фоизини ташкил этади. 2017 йили бу миқдор 58 фоизга тенг бўлган.
СССР парчаланиши масаласида ҳануз басҳлар давом этмоқда. Айримлар бунга Борис Ельцинни айбдор деб ҳисоблайди. Аммо кўпчилик асосий айбдор Горбачёв эканини билади. Чунки, Горбачёв СССРнинг биринчи президентига айланганда, давлат иқтисод бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Ҳақиқатан, Горбачёвнинг кўр-кўрона юритган нотўғри сиёсати туфайли бу давлат парчаланиб кетди. Биринчи хатоси шуки, Горбачёв етакчилигида бу давлатнинг ташқи қарзлари 100 миллиард долларгача кўтарилди. Бу рақамлар ўша давр учун жуда катта пул эди. Иккинчидан, Горбачёв мамлакатдаги иссиқхоналар, парникларни бузиш ҳақида қарор қабул қилди. Унинг қарорига кўра, такси ҳайдовчилари таъқиб остига олинди. Уйларнинг қўшимча қаватлари оммавий равишда бузиб ташлана бошлади ва ҳоказо.
Собиқ советлар республикаларида халқ фронтлари тузила бошланди. Улар Горбачёвнинг қайта қуриш сиёсатини тарғиб этиш билан шуғулланиши лозим эди. Лекин ҳеч қанча ўтмай, бу фронтлар советларга қарши кучга айланди. Кўп ўтмай, Горбачёв ҳар бир республика автономияга эга бўлиши ҳақида қарор чиқарди. Кўрибсизки, бу автономиялар тез орада мустақил давлат декларациясини қабул қилди. Ўшанда ҳам барибир иттифоқдош дея баҳоланган республикалар 15 та давлатга бўлиниши лозим эди. Аммо улар 35 та мустақил давлатга бўлиниб кетди. Шундай қилиб, бир одамнинг нотўғри сиёсати, шошма-шошарлиги ва қўпол қилиб айтганда, хоинлиги туфайли СССР империяси йўқ қилинди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|