Тақиқлов шу йил 1 августидан кучга кирди ва жамоат жойлари, давлат ташкилотларида амал қилади.
Кўп йиллик баҳс-мунозаралардан сўнг Голландия ҳукумати ҳам аёлларга юзни ёпиб турувчи кийимлар, жумладан, паранжи, ҳижоб кабиларда юришни тақиқлашга қарор қилди. Бундай кийимларда юриш жамоат жойлари, мактаблар, касалхона, давлат ташкилотлари ва транспортда қатъиян тақиқланади.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги мутасадди ташкилотлар раҳбарларини ушбу тақиқлов ижросини таъминлашга чақирди. Бунга кўра, масалан, хавфсизлик хизмати вакиллари аёл паранжи, ҳижобда юрса, юзини очишни талаб қилишади. Бош тортса, уларнинг ҳаракатланиши ёки давлат ташкилотига кириши тақиқлаб қўйилади ва ўз-ўзидан 150 евро миқдоридаги жаримага тортилади. Фақат бу тақиқлов юз фоиз кучга эга бўладими-йўқми, номаълум. Чунки айрим давлат ташкилотлари, аниқроғи, касалхоналар, жамоат транспорти ва полиция ходимлари тақиқлов амал қилишини таъминлашдан очиқчасига бош тортишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аёлларга паранжи ва шу каби юзни ёпиб турувчи кийимларда юриш Франция, Дания, Бельгия, Болгария ва Австрияда тақиқлаб қўйилган. Германияда бу тақиқловга қисман амал қилишади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|