TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Американинг Мэриленд штатидаги кимошди савдо уйида фашистлар етакчиси Адольф Гитлернинг ўлимолди мактуби сотувга қўйилди. Бу телеграмма кўринишида бўлиб, Гитлер уни жонига қасд қилишдан бир неча ўн кунлар олдин генерал-фельдмаршал Фердинанд Шернерга йўллаган. Телеграмма 1945 йил 24 апрелда битилган ва унда шундай сўзлар мавжуд эди: «Мен Берлинда қоламан. Германиянинг сўнгги ҳимоясида фаол иштирок этиб, қолганларга ўрнак кўрсатаман. Мен ишонаман, шундай қилсам, Германия учун сидқидилдан хизмат қилганимга яна бир бор ишонч ҳосил қилишади…»
Кимошди савдоси шу йил 30 апрел — 1 май кунлари бўлиб ўтади. Телеграмма билан бирга Шернернинг Гитлерга Германияни ташлаб қочиш ҳақидаги чақириқ мактуби ҳам сотувга қўйилган.
Айтишларича, телеграммани жўнатгандан кейин Гитлерга Германиядан чиқиб кетиш учун тарафдорлари етарлича шароит ҳам яратиб беришган. Аммо Гитлер кетишни хоҳламаган. Ҳойнаҳой, Шернер Чехославакиядан Берлинга қайтиб, сўнгги жангларда иштирок этишидан умидвор бўлган. Аммо Шернер қўшинлари Чехославакияда қизил армия аскарлари томонидан йўқ қилинганини билмаган. Генералнинг ўзи эса қочиб кетишга муваффақ бўлган.