СССРга қарши ҳужумга тайёрланар экан, Гитлер унга фуқаролик уруши вақтида кўрсатилган ёрдам учун жавоб қайтаришни сўради. Генерал Франко Германияга ёрдам учун «зангори дивизия»сини юборди. Бу дивизия испаниялик кўнгиллилардан иборат бўлиб, 18 мингдан зиёд шахсий таркибга эга эди. «Зангори дивизия»нинг урушдаги иштироки 1943 йилда тугади. АҚШ ва Англиянинг босими остида генерал Франко ўз кўнгиллиларини ортга чақириб олди, деб ёзади Испаниянинг ABS Historia нашри.
Лекин советларга қарши курашни давом эттиришни истаган бир гуруҳ испан офицерлари Шарқий фронтда қолиб, 1,5 минг кишидан иборат «Испания кўнгиллилар гуруҳи»ни тузади ва Волхов фронтида жангни давом эттиради. Мағлубиятга учрайвергач, Франко уларни ҳам Испанияга қайтариб олиб келади ва чегараларни бекитиб қўяди.
Аммо испан кўнгиллилари турли йўллар билан Германия қўл остида бўлган Францияга ўтиб олади. Бу ерда улардан иккита бўлинма тузилиб, уларни фюрерни қўриқлайдиган Waffen SS дивизиясига қўшиб қўйишади. Кейинроқ уларни барча чет элликлар хизмат қиладиган Валлон дивизиясига ўтказишади.
Валлон дивизияси ҳам тор-мор этилгач, Мигель Эскерра Германиянинг турли жойларида урушда қатнашаётган испанлардан ҳарбий бўлинма тузиш ваколатини олади. «Зангори дивизия» фахрийси Эскерра 300 дан ошиқ испанлардан кўнгилли бўлинма тўплайди ва Waffen SS таркибига қўшилади. Мазкур гуруҳ жангларда тоблангани учун совет қўшинларига ўта кучли қаршилик кўрсатади. Кўрсатган хизматлари учун Гитлер Эскеррани ўз бункерида «Рицарлик хочи» билан тақдирлайди.
Эскерра бўлинмаси доиравий мудофаа ташкил этиб, сўнгги жангларда фюрернинг бункерини охирги дамларгача ҳимоя қилади. 30 апрель санасида Гитлер ўз жонига қасд қилади.
Немислар таслим бўлгач, испанлар ҳам таслим бўлади ва омон қолганлари ҳарбий асирлар лагерига юборилади. Эскерра эса қандайдир йўллар билан қочиб қутулиб, Испанияга қайтиб келади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|