1. Гепард уч сония ичида соатига 112 километр тезликка эга бўла олади. Ўлжасини қувишга тутинган гепард ҳатто «Феррари» пойга машинасини ҳам ортда қолдиради.
2. Агар овда 10 мартагача муваффақиятсизликка учраса, гепард кучсизланиш ва очлик туфайли ўлим топади.
3. Ўлжасига ҳужум уюштирганда, мўлжални аниқ ола билмаса, у дарҳол тўхтайди ва шу йўл билан кучни иқтисод қилади. Мабодо катта тезликда 30-35 сония югурса, танасидан ажралиб чиққан иссиқлик туфайли ерга юзтубан қулаши мумкин.
4. Ёввойи табиат қўйнида гепардлар кўпинча шер билан рўбарў келади. Агар ўз вақтида қочиб қола билмаса, у шер чангалида ўлиши тайин. Ана шундай лаҳзаларда уни тезликкина қутқариши мумкин.
5. Қадимий Мисрликлар гепардни қўлга ўргатган. Гепард уларни ов пайтида ёввойи ҳайвонлар ҳужумидан ҳимоя қилган.
6. Ёши улуғ гепард тахминан 40 дан 50 килограммгача вазнга эга бўлади.
7. Шердан фарқли ўлароқ гепард эркаклари ака-укалари билан жуда иноқ яшайди. Шу иноқлик уларга ов пайтида жуда асқотади.
8. Ёввойи табиат қўйнида гепард ўртача 20 йил, ҳайвонот боғида эса 35 йил умр кўради.
9. Гепард йўлбарс, шерлар каби ўлжасини пана-пастқамда пойлаб ётмайди. Дарҳол ташланиб, қисқа фурсатда ўлдиришга ҳаракат қилади.
10. Гепард югурганда ҳар бир қадами 7-8 метр атрофида бўлади.
11. Югурган маҳал у дақиқасига 150 мартагача нафас олади.
12. Ҳисоб-китобларга кўра, гепарднинг ўлжасига уюштирган ҳар бир иккинчи ҳужуми муваффақиятли якун топади.
13. Африка маҳлуқлари орасида гепард энг ожизи ҳисобланади. Кўп ҳолларда унинг ўзи ўлжага айланади. Айниқса, сув ҳавзаларига бориб чанқоқ қондираётганда, тимсоҳларга ем бўлади.
14. Қачонлардир гепардлар Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам ҳаёт кечирган. Аммо йиллар ўтиб одамлар уларни буткул йўқ қилган.
15. Ҳозир ер юзида яшаётган барча гепардлар бир-бирига яқин қариндошлар ҳисобланади. Чунки музлик давридан сўнг тирик қолган кичик бир гуруҳ ўзидан кўпайган.
16. Гепардлар тутқунликда ўзидан кўпаймайди.
17. Гепардлар дарахтга тирмашиб чиқишда леопардга нисбатан абжирроқ бўлади.
18. Ёши улуғ гепард 5-6 кунгача оч юра олади.
19. Гепард очдан ўлса ҳам ўлакса емайди.
20. Гепардлар бир-бири билан тиллашганда, улардан таралаётган товуш худди қушлар чириқлашини эслатиб юборади.
21. Гепард бир неча кунда бир мартагина сув ичади.
22. Гепард кундузги ҳаёт тарзини кечиради. Яъни, кечаси ов қилишдан кўра ухлашни маъқул кўради. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|